Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

4-гуруҳ. Қурилиш 
Сизда қурилиш соҳасидаги касбларга қизиқиш мавжуд. Сизга қурилиш 
автомобиллари ва машиналарини бошқариш, санитария-техник тизимлар, темир-бетон 
маҳсулотлари ва конструкциялар, дурадгорлик каби касблар тайёрлайдиган касб-ҳунар 
таълими муассасаларида ўқишга тавсия этилади. 
5-гуруҳ. Уй-жой, коммунал хўжалик 
Сизда сув, газ таъминоти, тураржой ва жамоат биноларига хизмат кўрсатиш 
билан боғлиқ бўлган касбларга қизиқиш мавжуд. 
Сиз уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаси учун касблар таёрлайдиган касб-ҳунар 
коллежида ёки аниқ фанлар йўналишидаги академик лицейларда таълим олишингиз 
мумкин. 
6-гуруҳ. Тиббиёт 
Сизда соғлиқни сақлаш соҳасинингумумий амалиёт, стоматология, ортопедия
фармация, тиббий оптика ва лаборатория ташҳиси соҳаларидаги касбларга 
қизиқишингиз юқори. Тиббиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежида ёки кимё ва 
биологияга ихтисослашган академик лицейларда ўқишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. 
7-гуруҳ. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 
Сизга қишлоқ хўжалиги ва ўсимликшунослик билан боғлиқ бўлган касблар ёқади. 
Сизга қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш, таъмирлаш ва хизмат кўрcатиш, 
гидромелиорация, фермер хўжалиги, агрономия, зоотехника, ўсимликшунослик, 
чорвачилик соҳалари бўйича касблар тайёрлайдиган ёки биология фанини чуқур 
ўргатувчи академик лицейларда таҳсил олишни тавсия этилади. 
8-гуруҳ. Педагогика 
Сизда болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга 
боғлиқ касбларга мойиллик мавжуд. Сиз мактабгача таълим, мактабдан ва синфдан 
ташқари тарбиявий ишлар, бошланғич синфларда спорт ва мусиқа таълимига оид 
касбларгатайёрлайдган касб-ҳунар коллежларида таълим олишингиз мумкин. 
9-гуруҳ. Санъат ва маданият 
Сизни тасвирий санъат, рассомчилик, хореография, театр ҳамда маданий оқартув 
ишлари қизиқтиради. 
Сизга маданият ва санъат йўналишидаги касбларга тайёрлайдиган касб-ҳунар 
коллежларида таълим олишни тавсия этилади. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling