206
тадқиқотчи томонидан қайта ишлаб чиқилиши ёки натижаларни қайта
ишлашда
синалувчиларнинг ўзларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда уларнинг ўзлари ўз
жавоб варақасидаги ҳар бир устун бўйича белгиланган жавоблар миқдорини
ҳисоблаб чиқадилар. Бирор-бир устун бўйича белгиланган жавоблар сонининг кўп
бўлиши синалувчининг шу тоифа касбларга мойиллигини билдиради. Агар ҳамма
устунлар бўйича жавоблар миқдори бир хил бўлиб чиқса, бу қизиқишлар ёйилиб
кетганлигини, у ёки бу касбга нисбатан қизиқишнинг шаклланмаганлигини ёки ёрқин
ифодаланган устунликнинг йўқлигини билдиради. Бундай ҳолларда тадқиқотдан сўнг
синалувчи билан бафуржа суҳбатлашиш, унга қизиқишларини аниқлаб олишга ёрдам
бериш лозим.
Ўқувчининг мойиллиги юқори касбни белгилашда услубий ёрдам
сифатида
Россия Педагогик Фанлар Академияси ходимлари томонидан тайёрланган жадвалдан
фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: