33
Агарда сиз нохақ эканлигингизни англанган бўлсангиз, ўғлингиз ёки
қизингизнинг улар учун муҳим бўлган хар қандай масалалар бўйича фикрини
эътиборсиз қолдирган бўлсангиз, буни аввало ўзингиз, кейин фарзандингиз
олдида тан олишдан қўрқманг.
Фарзандларингиз билан уларнинг ютуқлари ва муваффақиятсизликлари
сабабларини тахлил қилинг.
-
Болага қийналган вақтда уни қўллаб қувватланг;
-
Ўсмирни қийинчиликлардан химоя қилмасликга харакат қилинг;
-
Қийинчиликларни енгишга ўргатинг.
-
Ҳар доим шахсий намуна бўлинг (сўзлар
билан эмас, амаллар билан
ўргатинг);
-
Фақат шахсий
мисол билан эслатиб туринг, мустақил бўлишни болалар ота-
оналардан ўрганади;
-
Фарзандларингиз билан худди тенгдошингиздек гаплашинг,
уларнинг
фикрларини хурмат қилинг, аҳлоқий муносабатда бўлинг; бақириш ва уларни
тахқирлаш салбий оқибатларга
олиб келиши мумкин;
-
Болага ташқи кўринишинига, кийимлар озодалигига,
сочлар парваришига
риоя қилишни маслахат беринг;
-
Ҳар қандай холатда хам ўсмирга қарама қарши жинс вакиллари билан
муносабатларини тақиқламанг. Орангизда ишончсизлик пайдо бўлишини
олдини
олиш мақсадида ўғил ва қиз болалар муносабатлари мавзусидаги сухбатлардан
ўзингизни олиб қочманг;
-
Фарзандингизнинг дўстлари
билан танишинг, улардан бўш вақтларини қай
тарзда ўтказаётганлиги тўғрисида маълумот бериб туришларини илтимос қилинг,
аммо фарзандингизнинг ҳар бир қадамини кўзатишни одат қилманг. (Айғоқчилик
қилишдан ўзингизни тийинг)
Do'stlaringiz bilan baham: