Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

5 та шкаладан иборат. 
 
1. “Қабул қилиш - боладан бегоналашиш”
- Шкала болага бўлган икки 
қарама-қарши ҳиссий шахслараро муносабатни акс эттиради.
-Шкаланинг биринчи қутбининг мазмуни қуйидагича: Ота-онага бола қандай 
бўлса, шундайлигича ёқади. Ота-она бола индивидуаллигини ҳурмат қилади, уни 
яхши кўради. Ота-оналар кўп вақтини бола билан биргаликда ўтказишга ҳаракат 
қиладилар, унинг қизиқишлари ва режаларини қўллаб-қувватлайдилар.
-Шкаланинг иккинчи қутбининг мазмуни қуйидагича: Ота-она ўз 
фарзандини ёмон, ўргана олмайдиган, омадсиз, деб идрок этади. Уларнинг 
фикрича, фарзандлари ақли камлигидан, қобилияти йўқлигидан, ёмон 
одатларидан ҳаётда муваффақиятларга эришолмайди, деб ҳисоблайдилар. 
Кўпинча, бундай ота-оналарни боласидан жаҳли чиқади, улардан ранжийди
ғазабланади, хафа бўлади. Бундай ота-оналар ўз фарзандига ишонмайдилар ва уни 
ҳурмат қилмайдилар. 
 
2. (“Кооперация”) ёки “Бирлашма”
– Агар ота-оналарнинг муносабати 
фарзандларига нисбатан ижобий бўлса, демак, улар ижтимоий иситилган образда 
муносабатда бўлишади. Бу шкаланинг мазмуни қуйидагича таърифланади: Ота-
она фарзандининг ишларига ва режаларига қизиқади, болага ҳамма нарсада 
ёрдамлашишга, унга ҳамдард бўлишга интилади. Ота-оналар фарзандларининг 
ижодий ва ақлий қобилиятларини юқори баҳолайди, у билан фахрланади. У 
боланинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги учун уни тақдирлайди, у билан тенг 
бўлишга интилади. Ота-она болага ишонади, мунозарали масалаларда унинг 
фикрини маъқуллайди. 
Бу шкала бўйича паст балларда ота-оналар-фарзандларига нисбатан тескари 
муносабатда бўладилар.
 
3. “Симбиоз”
.-Бола билан муомалада шахслараро оралиқни акс эттиради. Бу 
шкала бўйича юқори балларда ота-оналар симбиотик муносабатга интилади, яъни 


56 
ҳаёт қийинчиликлари ва кўнгилсизликларидан уни сақлашга интилади. Ота-она 
доимо боладан хавотирланади, фарзанди унга кичкина ва ҳимоясиз бўлиб 
туюлади, фарзанди шароитга кўра, мустақил бирор иш қилмоқчи бўлганда, ота-
онанинг хавотирланиши янада ортади, чунки ота-она ўз ихтиёри билан ҳеч қачон 
фарзандига мустақил бўлишга изн бермайди. Бу шкала бўйича-паст балларда ота-
оналар-фарзандларига нисбатан тескари ва қўпол ҳамда совуқ муносабатда 
бўладилар.

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling