Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


ОТА-ОНАЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

ОТА-ОНАЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР 
 
1. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди келажагини ўйлаб, яхши тарбиячи бўлиши 
зарур. 
2. Фарзандингизни қандай оила фарзандлари билан дўстлашганига диққат-
эътиборда бўлинг. 
3. Болаларингиз билан бўш вақтингизда, кўпроқ унинг ўқиган китоблари
кўрган фильмларини муҳокама қилиб, тарбиявий томонини ажратиб кўрсатинг, 
уларга муомала қилишни ўргатиб боринг. 
4. Ҳар бир ота-она мактабга тез-тез бориб, фарзандининг ўқиш ва дарсдан 
ташқари фаолиятлари билан қизиқиши лозим. 
5. Фарзандингизнинг юриш-туриши, дунёқараши, хатти-ҳаракатини доимо 
назорат қилиб боринг. 
6. Фарзандингизни меҳнатга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялашда 
ўз ҳиссангизни қўшиб, синф раҳбари, фан ўқитувчилари билан кўпроқ мулоқотда 
бўлинг. 
7. Мактабда ўтказиладиган тадбирларда қатнашиб, ўқув фанлари, касб-ҳунарга 
бўлган қизиқишларига имконият яратиб, бола билан доимо мулоқотда бўлинг. 
8. Тартиббўзар безориларга қўшилиб кетишига йўл қўйманг. 
9. Доимо болангизнинг ўқишига ёрдамлашинг, ўқув фан ва кундалик 
дафтарини текшириб боринг ҳамда ўз фикрингизни билдиринг. 
10. Тарбиянинг муҳим қуроли нутқимизда ёқимсиз ибораларни ишлатмайлик, 
ёқимсиз оҳанг, ҳаракат билан болани ранжитмайлик. 
11. Фарзандингизни ҳаётда мулойим, самимий, ширинсўз, пок виждонли 
бўлишга одатлантиринг. 
12. Болангизни сабабсиз, сўроқсиз дарслардан сақламанг, доимо дарсга 
қатнашига имконият яратиб беринг. 
13. Ўқитувчилар жамоаси, жамоатчилик билан доимо ҳамкор, ҳамфикр бўлиб,
фарзандингизни фаолияти билан танишиб боринг. 
14. Болаларингизда танқид, ўз-ўзини танқид, ўз хатти-ҳаракатларини назорат 
ва таҳлил қилиш каби хусусиятларини ривожлантириш лозим. 
15. Мактабда ўқитувчилар билан ҳамкорликда бўлиб, дарсларга қатнашиб 
болангизнинг билими, қизиқиши, кўникма ва малакаси билан шуғулланиб боринг. 
16. Дарсларини, уйга берилган топшириқларини бажарилишини назоратга 
олиб, қийналганда ёрдамлашинг. 
17. Бўш вақтида кўпроқ китоб ўқишига, фикр юритиб мулоҳаза қилишига 
имконият яратиб беринг. 
18. Оилада бўш вақтини тўғри ташкил қилинг, қизингиз ва ўғлингизга уй-
рўзғор ишларини ўргатинг. 
19. Ҳар бир ота-она оиласида соғлом муҳит, инсонпарварлик муносабатларини 
таркиб топтириши лозим. 
20. Фарзандингизнинг бахти ва келажаги учун вақтингизни аяманг. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling