Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
Ҳақоратли сўзлар 
Синонимлари: уларни ҳамма билади 
Нима учун мумкин эмас? Нутқда ҳақоратли сўзларнинг зарурлиги
мумкинлиги ҳақидаги баҳсни бошламаймиз.
Бунинг ўрнига нима нима дейиш мумкин? Мазкур сўзларни 99 фоиз ҳолатда 
ҳақоратли бўлмаган сўзларга алмаштириш ёки умуман нутқдан чиқариб ташлаш 
мумкин. 
 
Агар сен бўлмаганингда... 
Синонимлари: “Сени нимага ҳам дунёга келтирдим”, “Аборт қилганимда 
яхшироқ бўларди”. 
Нима учун мумкин эмас? Бундай иборалар болада айбдорлик ҳиссини 
уйғотади. У ўзининг мавжудлиги билан ота-онасига оғриқ, ёмонлик олиб 
келаётганлиги ҳиссини ўзлаштиради. Бу эса бола психикаси учун онгни 
зарарлантирувчи ҳолатдир. 
Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Бундай ўйлар - ўзингизни англаб олиш 
учун сабаб ҳисобланади. Сиз фарзандингизни шахсий муваффақиятсизлик ва 
омадсизлигингизда айблаяпсиз. Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўринг. 
Сен ёмонсан! 
Синонимлари: “Ваҳшийсан”, “Аҳмоқсан”, “Қулоқсизсан”. 
Нима учун мумкин эмас? Болалар ўз ота-оналари томонидан берилган 
баҳоларга жуда ишонадилар. Бундай тавсифномалар берганингизда фарзандингиз 
уни ўзлаштириб, айнан шундай бўлишга ҳаракат қилишига тайёр бўлинг. Бу эса 
келажакда ўзига паст баҳо бериш ва муаммоларни англатади. 


69 
Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? “Сен ёмонсан” дейиш ўрнига “сен ёмон 
иш қилдинг”. “Сен аҳмоқсан” эмас, “бу нотўғри қарор”. Болани эмас, унинг 
ҳаракатларини баҳолаганингизда уни яхшироқ бўлиш учун руҳлантирасиз. 
Мен сени яхши кўрмайман! 
Синонимлари: “Агар сен у ёки бу нарсани қилсанг, ёки қилмасанг, у ҳолда мен 
сени яхши кўрмайман”. 
Нима учун мумкин эмас? Ота-онанинг мухаббати ҳеч қандай шартларсиз 
бўлиши лозим. Ундан айрилиб қолиш таҳдиди ҳаётга бўлган таҳдид билан тенг. 
Охир-оқибат, сиз ҳақиқатан ҳам фарзандингизни яхши кўрмайсизми? У ҳолда бу 
даражада қўрқинчли ёлғонни унга айтишнинг нима кераги бор? 
Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Кейинги бандга тегишли бўлган 
фикрларни айтиш мумкин. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling