«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан
Айланма маблағларни ишлаб чиқариш жараёнида меъёрлаштириш
Download 94.23 Kb.
|
Murodova Shaxnoza
Айланма маблағларни ишлаб чиқариш жараёнида меъёрлаштириш. Ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма маблағлар таркибининг энг кўп қисмини тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маблағлар ташкил этади. Уларнинг миқдори бажарилган ишлар учун қабул қилинган тўловлар тизимига боғлиқ.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича айланма маблағларни меъёрлаштиришда ҳисоб-китоблар объектлар бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилади, яъни барча ишлар тугагандан сўнг тўловлар амалга ошириладиган, тугалланган босқичлар учун оралиқ тўловларсиз тўлов амалга ошириладиган ва режа бўйича бажарилган ишлар ҳажми учун ҳар ойда тўловлар амалга ошириладиган объектлар бўйича ва ҳоказо. Тугалланмаган ишлаб чиқариш учун айланма маблағларнинг нормативи, қурилиш-монтаж ишларига бўладиган ўртача бир кунлик харажат миқдорига, маблағларнинг тугалланмаган ишлаб чиқариш жараёнида бўлиш вақтига ва харажатларнинг ўсиб бориш даражасига боғлиқ бўлади. Бажарилган ишлар учун (режа бўйича) ҳар ойда мунтазам равишда тўловлар амалга оширилиб турса, тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун айланма маблағлар нормативи, корхонанинг ўз кучи билан бажариладиган йиллик иш ҳажмининг 10 фоиз миқдорида белгиланади. Барча ишлар тугатилгандан сўнг ёки маълум бир тугатилган босқич учун тўловлар амалга ошириладиган объектлар бўйича, тугалланмаган ишлаб чиқаришга айланма маблағлар нормативи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: , сўм бу ерда, Х - смета бўйича ўртача бир кунлик ишлаб чиқариш харажатлари миқдори, сўм В - маблағларнинг тугалланмаган ишлаб чиқаришда бўлиш вақти, кун; к-харажатларнинг тугалланмаган ишлаб чиқаришда ўсиб бориш коэффициенти; о - объектдаги ишларнинг режадаги таннархининг уларнинг смета қийматига нисбати. Харажатларнинг ўсиб бориш коэффициенти тугалланмган ишлаб чиқариш ўртача ҳажмини бутун ишлаб чиқариш цикли даври учун объектнинг қийматига бўлиб топилади. Харажатлар бир маромда ортиб борадиган ҳолатларда тугалланмаган ишлаб чиқариш схемасини, ишлаб чиқариш циклининг бошланиши ва тугалланишига объект қийматига бўлиб аниқланади ва у 0,5 га тенг бўлади. Харажатлар бир маромда ортиб бормайдиган ҳолатларда, қурилишнинг бошланиш даврида қанчалик кўп маблағ сарфланган бўлса, коэффициентнинг қиймати ҳам шунчалик юқори бўлади. Ҳар битта конкрет ҳолат учун тугалланмаган ишлаб чиқариш ишларининг бажарилиши бўйича тузилган календарь режа ва харажатларнинг этанлар тақсимланиш маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилиши керак. Келгуси давр харажатлари учун айланма маблағлар нормативи охирги 2-3 йилда шаклланган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмидаги бу маблағларнинг эгаллаган миқдори асосида ёки ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади. Download 94.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling