«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан


Download 94.23 Kb.
bet1/9
Sana27.01.2023
Hajmi94.23 Kb.
#1132275
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Murodova Shaxnoza


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ


«МЕНЕЖМЕНТ» кафедраси


«ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТ»

фанидан




КУРС ИШИ


Мавзу:



Бажарди: “___________________” йуналишининг


4-курс талабаси


Илмий раҳбар: Бердиёров Т
ЖИЗЗАХ - 2018


МАВЗУ: “Йўл хўжалиги ташкилотларининг айланма капиталлари
Кириш

  1. Йўл хўжалигида айланма маблағлар ва капиталнинг иқтисодий хусусиятлари ва вазифалари

  2. Айланма маблағларни меъёрлаштириш ва режалаштириш

  3. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари

  4. Автойўл ДАК нинг техник- иқтисодий таҳлили

Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар
Иловалар


КИРИШ
Автомобил йўлларининг ривожланган давлатлар даражасида қуриш учун “Ўзавтойўл” АК таркибида бўлган пудрат корхоналари билан бир қаторда хусусий пудрат корхоналарининг ҳиссаси ҳам борлиги автомобил йўллари сифатини ошишига олиб келмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб пудрат ишларида қариеб 20 дан ортиқ хусусий корхоналар автомобил йўлларини реконструкция қилмоқдалар. Хусусий корхоналарнинг йўл қурилиш ишларига қўшган ҳиссаси нафақат йўл сифатини ошишида балки, бир неча юзлаб кишиларни иш билан таъминлашда намаён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги 804-сонли, 2010 йил 3 майдаги 1331-сонли, 2012 йил 12 июндаги 1773-сонли қарорларида Ўзбек миллий автомагистралини қайта қуриш ва қуриш дастурининг Минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури Осиё ривожланиш банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган.
Хар йили мамлакат бюджети ҳисобидан миллиардлаб пул маблағлари фақатгина махаллалар ичидаги ички хўжалик йўллари қурилишга ажратилади. Тўғри, мавжуд йўлларни таъмирлаш учун хали бир қанча ишлар олби бориш керак, лекин энг асосийси хар йили бир миллион нафарга ўсиб бораётган халқ учун кўплаб турар жойлар ҳам қурилиши ва улар учун ҳам янги йўллар барпо этилаётганлигини эсимиздан чиқармаслигимиз керак.
Юқоридаги қарор асосида қурилаётган ушбу йўлга Миллий магистрал мақоми берилган бўлиб, унинг бир қисми Е-40 деб номланувчи европа-осиё транпорт коридорига тўғри келади. Ушбу йўлнинг халқаро аҳамияти бениҳоят каттадир. Бинобарин, ушбу йўл Қўнғирот орқали Россияга ва бошқа Шарқий Оврўпа мамлакатларига бориш учун яқин ва қулай йўлга айланади. Шарқ томонда мазкур магистрал Ўш-Қашқар автойўли билан уланиб, Хитой Халқ Республикасида Буюк ипак йўли бўйлаб қурилаётган тезюрар автойўли билан уланади. Ғарб ва жануб томонда Ҳинд ярим ороли, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ, ғарбий Оврўпа мамлакатларини боғлаб турувчи мавжуд йўллар, ҳамда келажакда қурилажак йўллар билан боғланади. Натижада Ўзбекистон миллий автомагистрали Евросиё транспорт кўпригининг замонавийлаштирилган муҳим бир қисмига айланади. Шунинг билан бирга у Ўзбекистоннинг салоҳиятини оширишда, бойлигини кўпайтиришда ва халқаро алоқаларда унинг аҳамиятини кучайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон қадимгидек буюк ипак йўлининг муҳим ва замонавий чорраҳаси бўлади. Шу сабабли трассанинг ушбу қисмида бугунги куннинг энг замонавий услубидан фойдаланиб, бетон қопламали йўллар қурилиш кўзда тутилди ва бундай қопламали йўлларнинг 560км қисми қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Бетон қопламали йўллар қурилишдаги бевосита иқтисодий фойдадан ташқари, йўлдан фойдаланишда хам сезиларли техник-иқтисодий устунликни беради. Бетон чидамлилигининг юқорилигини сақлаш ва таъмирлаш учун сарф-харажатларни минимумгача қисқартиришга имкон беради. Бетон қопламали автомобиль йўлининг хизмат муддати асфальтбетон қопламали йўлга нисбатан бир неча баравар каттароқ. Яхши қурилган цементбетон қопламали йўл мукаммал таъмирлашсиз бир неча ўн йил хизмат қилиши мумкин.

Download 94.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling