«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан
Муомала сферасидаги айланма маблағларни меъёрлаштириш
Download 94.23 Kb.
|
Murodova Shaxnoza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айланма маблағларни ҳосил қилиш манбалари.
Муомала сферасидаги айланма маблағларни меъёрлаштириш. Муомала сферасидаги айланма маблағларнинг миқдори бажарилган ишлар учун счетлар бўйича буюртмачиларнинг қарзлари пул маблағлари, вақтинчалик бошқа ташкилотларда бўлган маблағлар (дебиторлар) ҳар қайси элементлар бўйича алоҳида–алоҳида аниқланади. Масалан, бажарилган ишлар учун буюртмачилар билан ҳисоблашиши учун айланма маблағларнинг режа бўйича миқдорини ҳисоб-китоб опреацияларини расмийлаштириш ва ўтказиш учун зарур бўлган даврийлик ва вақт, корхонанинг ўз кучи билан бажариладиган ўртача бир кунлик иш ҳажми, яъни режалаштирилган таннарх бўйича йиллик иш ҳажмини 365 га нисбати, асосланиб ҳисоблаб чиқариш мумкин.
Доимий камаймайдиган пул маблағлари қолдиғининг режадаги миқдори йўл ташкилотини буюртмачиларга ишларни топшириш, счетларни ёзиш ва уларни тўлов учун тақдим этиш вақтлари даврида пул маблағлари билан таъмин этилиши учун белгиланади. Бунда бажарилган ишларни буюртмачиларга топшириш, қабул қилиш, ҳисоб-китоб ҳужжатларнинг пудратчи ва молиялаштирувчи ташкилот банклари ўртасидаги почта алоқаларига зарур бўладиган вақтлар ҳисобга олинади. Йўл ташкилоти бўйича айланма маблағлар нормативи, айланма маблағларнинг барча элементлари бўйича ҳисоблаб чиқилган нормативлар йиғиндисига тенг бўлади. Йўл ташкилоти ихтиёрида бўлган айланма маблағларни умумий ҳарактерлаш учун, айланма маблағларнинг (корхонага қарашли бўлган) умумий меъёрий фоизларда ҳисоблаб чиқилади, бунинг учун айланма маблағлар умумий меъёрини режалаштирилаётган йилда смета қиймати бўйича корхонанинг ўз кучи билан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмига бўлинади. Айланма маблағларни ҳосил қилиш манбалари. Айланма маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари – бу молиявий ресурслардир. Йўл ташкилотларининг айланма маблағлари ҳосил бўлиш манбалари бўйича корхонанинг ўзига тегишли ва қарзга олинадиган, яъни банк муассасаларидан вақтинча фойдаланиш учун олинган (кредитлар), буюртмачилар ёки бошқа ташкилотлардан вақтинчалик жалб этилган (кредиторлар) маблағларидан иборат бўлиши мумкин. Корхонанинг ўзига тегишли бўлган айланма маблағлар корхонанинг ўз маблағларидан ва ўз маблағларига тенглаштирилган маблағлардан (турғун пассивлар) ташкил топади. Корхонага тегишли маблағлар билан йўл ташкилотлари уларни ташкил этилишида таъмин этиладилар. Корхонанинг маблағларини қўшимча равишда тўлдириб туриш манбалари бўлиб, корхона оладиган фойда ва капитал маблағлар ҳиобига олинадиган машина ва ускуналар билан бирга келадиган асбоб-ускуналари, эҳтиёж қисмларнинг қийматлари хизмат қилади. Корхонага тегишли маблағлар йўл хўжалигида доимий фойдаланишда бўлиб, уни хўжалик мустақиллигининг зарурий шарти ҳисобланади. Корхона айланма маблағларига «турғун пассивлар» деб аталувчи молиявий ресурслар ҳам тенглаштирилади, улар ҳисоб-китоблар шарти бўйича ташкилотда айланишда бўладилар. Турғун пассивларга қуйидагилар киради: -ишчи ва хизматчиларга ойнинг маълум бир кунларида берилганлиги сабабли ҳосил бўладиган иш ҳақи бўйича доимий минимал қарз; бу қарзнинг қиймати бир кунлик иш ҳақи фондларининг ой бошидан иш ҳақи тўланадиган кунгача ўтадиган кунлар сонига кўпайтмасига тенг бўлади. -иш ҳақи бўйича турғун пассивнинг қийматидан белгиланган фоиз бўйича аниқланадиган ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича минимал қарз; -бирор бир тўловлар учун йил мобайнида резервланиб бориладиган пул маблағлари; масалан, ҳар ой қурилиш-монтаж ишлари таннархига қўшилиб бориладиган ва кейинчалик ишчи ва хизматчиларнинг таътилларини тўлови учун ишлатиладиган маблағлар. -иқтисодий рағбатлантириш фондларидаги маблағлар; -тўлов учун розилик берилган, лёкин тўлов муддати ҳали етиб келмаган счетлар бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга қарзлар; -капитал таъмирлаш учун материаллар заҳирасини тўлдиришга сарфланадиган амортизация фондларидаги маблағлар; Ҳозирги пайтда пудратчи қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжининг кўпгина қисми қарзга олинадиган маблағлар жалб этилган молиявий ресурслар, биринчи навбатда банк кредитларнинг маблағлари ҳисобига қопланади. Қарз маблағларининг кўпгина қисмини материалларнинг мавсумийлик заҳирасини ҳосил этиш, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини вақтинчалик ўстириш, янги техникани жорий этиш ва бошқаларга йўналтирилган қисқа муддатли банк кредитлари ташкил этади. Ҳозирги кунда айланма маблағларни ҳосил қилишда кредитларнинг роли анча кенгайтирилган. Қарз маблағларининг миқдори молиялаштирувчи банкнинг кредит режасида ва йўл ташкилотининг молиявий режаларида ўз ифодасини топади. Download 94.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling