«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан


Айланма маблағлар айланувчанлигини ошириш йўллари


Download 94.23 Kb.
bet8/9
Sana27.01.2023
Hajmi94.23 Kb.
#1132275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Murodova Shaxnoza

Айланма маблағлар айланувчанлигини ошириш йўллари. Йўл хўжаликларида айланма маблағлар айланувчанлигини ошириш илмий-техника тараққиётининг ривожланиши, ишлаб чиқариш технологияси, уни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш билан чамбарчас боғлиқ.
Айланма маблағларнинг айланувчанлиги йўл хўжалигининг бевосита қурилиш-монтаж ва таъмирлаш - қурилиш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашни материаллар ва яримфабрикатлар, транспорт билан таъминловчи барча бўлимларининг фаолиятлари натижасига ҳам боғлиқ. Айланувчанликни оширишда режа бўлими ишини аниқ ташкил этиш, моддий-техника таъминоти, бухгалтерия, молиявий хўжалик бўлимлари иши ҳам катта аҳамиятга эга.
Қурилиш объектлари муддатлари ёки алоҳида ишларнинг бажарилишига сарфланадиган вақтларнинг қисқартирилиши тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини камайишига ва ўз навбатида айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашувига олиб келади.
Айланма маблағлар қийматига ишлаб чиқариш моддий бойликлари заҳираларининг миқдори катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришнинг материал заҳиралари, буюмлар, конструкциялар, яримфабрикатлар миқдорларига жуда кўп омиллар: етказиб берувчиларнинг узоқ - яқинлиги, етказиб беришларнинг бир маромлиги ва тезлиги, транспорт турлари ва ташиш усуллари, етказиб беришларнинг комплектлиги ва етказиб бериш ҳажмлари, юкларни қабул қилиш ва ортиш-тушириш харажатлари, омборхоналарга жойлаштириш, ҳисоб-китоб формалари ва ҳужжатларнинг айланиш тезликлари таъсир этади.
Моддий-техника таъминоти ишларини такомиллаштириш қурилиш ташкилотларининг омборхоналаридага материаллар заҳираларининг камайишига ва айланма маблағларга бўлган эҳтиёжнинг камайишига сабабчи бўлади. Материал заҳираларидаги айланма маблағларни ортиқча бўлган моддий бойликларни аниқлаш ва реализация қилиш, ташиш масофаларини камайтириш, маҳаллий материаллардан фойдаланиш, асбоб-ускуналар хўжалигини тўғри ташкил қилиш ва асбобларнинг хизмат муддатларни узайтириш ҳам таъсир этади.
Меъёрдан ортиқ материаллар заҳиралари ҳосил бўлмаслигининг муҳим шартларидан бири тайёрловчи-заводлар томонидан, уларни комплектлаш учун сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида, тайёр ҳолда ва тўғридан-тўғри қурилиш майдонларига, етказиб бериш ҳам катта аҳамият касб этади.
Масалан: кичик ва ўртача кўприкларни қуриш учун турли номенклатурадаги барча йиғма-темирбетон элементларни комплектлаш қурилиш майдонида моддий-техника таъминотидаги узилишлар сабабли ишларни тўхтаб қолишининг олдини олиш мақсадида, аввалдан тайёрлаб қўйилиши керак. Материаллар ва конструкцияларни тайёрловчи заводлар томонидан нокомплект ҳолда етказиб берилиши қурилишларда комплектловчи заҳираларнинг ортишига олиб келади, бу эса ўз навбатида қўшимча равишда айланма маблағларга эҳтиёжни юзага келтиради.
Айланма маблағларга эҳтиёжни камайтириш учун йил мобайнида материалларни ишларнинг бажарилишига мос равишда бир маромда етказиб бериш катта аҳамиятга эга. Йўл хўжалигида амалда қўлланиладиган мавсумийлик заҳира тайёрлаш айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни кўпайтиради ва айланувчанликни сёкинлаштиради.
Муомала фондларидаги айланма маблағлар структурасини таҳлил қилиш белгиланган нормативлардан ортиқ анчагина мавҳумлаштирилган маблағларни аниқлаш имконини беради. Бу маблағлар буюртмачилар томонидан бажарилган ишлар учун тақдим этилган счетлар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганликлари учун, бошқа ташкилотлар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ёки кўрсатилган хизматларга ҳақ тўланмаслиги натижасида муомала сферасида чиқиб кетади. Ҳисоб-китобларни амалга оширишларда тартиб ўрнатиш, молиявий интизомга риоя қилиш – муомала фондларидаги маблағларнинг айланувчанлигини тезлаштирувчи муҳим йўлдир


Download 94.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling