«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан
Йўл хўжалигида айланма маблағлар ва капиталнинг иқтисодий ҳусусиятлари ва вазифалари
Download 94.23 Kb.
|
Murodova Shaxnoza
Йўл хўжалигида айланма маблағлар ва капиталнинг иқтисодий ҳусусиятлари ва вазифалари
Айланма маблағлар иқтисодий категория сифатида кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш жараёнини таъминлайдилар ва икки хил – ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондлари кўринишида бўлади. Ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари битта ишлаб чиқариш циклида иштирок этиб, ўзининг буюм кўринишини ўзгартиради ва ўз қийматларини тайёрлаган маҳсулот қийматига тўлиқ ўтказади. Муомала маблағлари (ҳисоб-китоблардаги маблағлар, кассадаги ва счетлардаги пул маблағлари) тўхтовсиз равишда доимо айланма фондларнинг товар кўринишидаги пул кўринишига, пул кўринишидаги товар кўринишига айланиб туришларини, яъни қайта ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлайдилар. Айланма маблағлар ҳаракати ҳисоби бутун тармоқлар ва алоҳида корхоналар бўйича олиб борилади. Айланма маблағларни қуйидаги элементлар бўйича тақсимланишини кўзда тутади: товар-материал бойликлар, жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар, пул маблағлари, дебиторлар, бошқа айланма маблағлар. Ўз навбатида, товар-материал бойликлар ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари, тайёр маҳсулот, товарлар ва ҳоказолардан ташкил топади. Айланма маблағларнинг доимий равишда ишлаб чиқариш сферасидан муомала сферасига, сўнгра яна ишлаб чиқариш сферасига ўтиб туриши, маблағларнинг айланиши, деб номланадиган иқтисодий жараённи ҳарактерлайди. Айланиш тезлиги қанчалик юқори бўлса, йўл хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини нормал кечишлиги учун шунчалик камроқ маблағ керак бўлади. Йўл хўжаликлари айланма маблағларининг таркиби умумий иқтисодиётдаги айланма маблағлар таркиби билан деярли бир хил, лёкин йўл хўжаликларининг вазифалари ва фаолиятларига боғлиқ бўлган ўз хусусиятларига эга. Йўл хўжаликлари уч хил турдаги фаолият бўйича ҳарактерланадилар: пудрат қурилиши, йўлларни тасарруф этиш, саноат ишлаб чиқариши. Ҳар қайси фаолият тури бўйича айланма маблағларни баланс моддалари бўйича ягона усулда гуруҳлаштирилади. I. Ишлаб чиқариш айланма фондлари. А. Ишлаб чиқариш заҳиралари (асосий материаллар, конструкциялар ва деталлар, кам қийматли ва тез ейилувчи предметлар, бошқа материаллар ва ёнилғи). Б. Ишлаб чиқаришдаги маблағлар (тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари). II. Муомала фондлари. А.Тайёр маҳсулот; Б. Пул маблағлари; В. Ҳисоб-китоблардаги маблағлар. Асосий материаллар, конструкциялар, деталлар (шебень, шағал,қум, ғишт, йиғма конструкциялар, қурилиш ва архитектура деталлари) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг буюмлашган асосини ташкил қилади. Кам қийматли ва тез ейилувчи предметларга хўжалик инвентарлари, ҳизмат муддати бир йилгача ва нархи 10000 сўм гача бўлган асбоб-ускуналар киради. Бошқа материаллар ва ёнилғи қурилиш маҳсулоти таркибига буюм сифатида кирмайди. Тугалланмаган ишлаб чиқариш – бу буюртмачига топширилмаган ва ҳақи тўланмаган, тугалланмаган қурилиш маҳсулоти ёки қурилиш-монтаж ишларидир. Тугалланмаган ишлаб чиқариш йўл ташкилотларининг балансида ҳисобга олинади. Келгуси давр харажатлари ишлаб чиқаришга бирданига қилинадиган, лёкин маҳсулот ёки бажарилган ишлар таннархига аста-сёкин маълум қисмларда ўтказиладиган харажатлардир. Бу харажатларнинг асосий мақсад вазифаси олдинда кутилаётган ишлаб чиқариш жараёнига тайёргарчиликдан иборат. Йўл хўжаликларида келгуси давр харажатларига қуйидагилар киради: -титулда ҳисобга олинмаган вақтинчалик иншоотлар ва мосламаларга бўладиган харажатлар; -машиналарни тасарруф этиш қийматларига кирувчи - уларни қурилиш майдонига етказиб келиш ва жойида монтаж қилишга бирданига бўладиган харажатлар; -трасса бўйлаб вақтинчалик тош материаллари карьерларини очишга бўладиган харажатлар. Йўл хўжалигида тайёр маҳсулот фақат саноат ишлаб чиқаришидагина ҳисобга олинади ва қурилиш ҳамда тасарруф фаолиятларида у деярли йўқ, чунки буюртмачи учун тайёрланган маҳсулот тўпланиб қолмайди, омборхонада сақланмайди ва дарҳол ишлатила бошлайди. Буюртмачилар билан ҳисоб-китоблардаги маблағлар бу йўл ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар учун тақдим этилган счетлардаги, лёкин ҳали тўлов муддати етиб келмаган маблағлардир. Download 94.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling