«ЙЎл хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент» фанидан


Ишлаб чиқариш заҳираларини режалаштириш


Download 94.23 Kb.
bet4/9
Sana27.01.2023
Hajmi94.23 Kb.
#1132275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Murodova Shaxnoza

Ишлаб чиқариш заҳираларини режалаштириш. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир маромлилиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун йўл хўжалиги бўлимлари иш шароитига тўғри келадиган ишлаб чиқариш заҳиралари билан таъминланган бўлишлари керак. Заҳиралар ташкил этиш зарурияти шундаки, алоҳида турдаги асосий материаллар турлари бўйича етказиб беришлар миқдори, у материалларни истеъмол қилиш муддатлари билан мос келмайди.
Даврдан даврга ўтувчи заҳиралар – бу йўл ташкилоти учун зарурий бўлган режадаги материал ресурслардир.
Даврдан даврга ўтувчи материалларнинг умумий заҳираси қуйидагиларни кўзда тутади:
-материалларнинг етказиб берилишлари орасидаги омборхонада бўлиш вақтлари;
-яъни жорий заҳира Нтекжорий);
-материалларни технологик жиҳатдан ишлаб чиқаришга тайёрлаш вақти, тайёргарчилик заҳираси Нподгтайёрг.);
-тўлов ҳужжатларининг етиб келиши билан моддий бойликлар етиб келиши билан моддий бойликлар етиб келиши орасидаги вақт фарқи-транспорт заҳираси Нтр.;
-материалларнинг қурилиш ташкилоти омборхонасида кафолатланган заҳира сифатида бўлиш вақти, Нгаркафолат);

Жорий заҳиранинг миқдори материалларнинг етиб келиш вақти ва уларни тўхтовсиз истеъмол этилишлари билан боғлиқ. У етказиб беришларнинг вақти билан тўғридан-тўғри боғлиқ, чунки материаллар қанчалик тез-тез келтирилиб турилса, шунчалик жорий заҳира миқдори камроқ бўлади. Жорий заҳира меъёри одатда иккита етказиб беришлар орасидаги вақт интервалининг 50 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Тайёргарчилик заҳираси комплектланиш, материаллар сифатини лабораторияда текшириш, материални қабул қилиш ва омборхонадан етказиб олиб келиш вақтларини ҳисобга олади.
Транспорт заҳираси моддий бойликларнинг темир йўл орқали етиб келиши вақти билан тўлов ҳужжатларини почта орқали етиб келиш вақтлари орасидаги фарқдан иборат.
Кафолат заҳираси етказиб беришлардаги бир маромлиликни кутилмаган ҳолда бузишларини олдини олиш учун керак. Унинг миқдори жорий заҳира меъёрининг 50 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган айланма маблағлар меъёри, яъни ёнилғи ва бошқа материаллар заҳирасини ҳосил қилиш учун зарур бўлган маблағлар меъёри ҳам, режалаштирилаётган даврдан олдинги йилда амалда мавжуд бўлган ўртача маълумотларга асосланиб, кунларда белгиланади.
Кам қийматли ва тез ейилиб кетадиган предметлар заҳирасини ҳосил қилиш учун керак бўладиган айланма маблағлар меъёри ҳам режалаштирилаётган йилдан аввалги йил ҳисоботлари асосида аниқланади ва бир ишловчига нисбатан пул кўринишида белгиланади.

Download 94.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling