Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш.
Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда турли вариантларни таққослаганда қуйидагитларга эътибор қаратилади: хом ашё материаллар ва яриммаҳсулотларни ташиш шароитлари (йўллар ва транспорт воситаларининг ҳолати); электр энергияси, буғ, ёқилғи, сиқилган ҳаво билан таъминланиш; бетон қоришмалар тайёрлаш учун кимёвий таркиби қониқарли сув билан таъминланиш; зарурий ўлчам, профил ва шаклдаги майдоннинг мавжудлиги. Унга олиб берадиган йўллар ёки темир йўл ва автомобил йўлларига ёндашиш шароитлари.
Корхонани жойлаштирадиган участка шундай танланадики, уни ўзлаштириш харажатлари минимум бўлсин. Бироқ, жойни танлашнинг энг асосий омили тайёрланган маҳсулотни (иссиқ ва илиқ асфальтбетон, цементбетон қоришмаларни) ётқазиш жойига етказиб бериш шартлари ҳисобланади.
Йўл қурилишида омбор хўжалигини ташкил этиш.
Йўл қурилиш материалларини ташиш ва омбор ишларига кетадиган харажатлар қурилиш нархига жиддий таъсир қилади ва 1,5-3 % ини ташкил этади.
Омборхоналарда материални тушириш ва юклашга қулай, автомобиль харакатланадиган йўлаклар ва ёнғин йўлаги ҳамда ёнғин хавфсизлиги бурчаги бўлтшт зарур.
Сочилувчан материаллар учун омборхонани жойлаштириш майдони қуйидагича аниқланади:
Sc=Ky*Qmin/h
Бу ерда: Ky- сочилувчан материаллар уюмининг ён қиялик бардошлик коэффициенти 1,2-
1,4
Qmin –захира материалнинг минимал қиймати h-уюм баландлиги
Ёпиқ ва айвон(навес) кўринишидаги айвонлар учун:
Sп=Qmin/w
w-омбор майдоннинг сиғими, м3
Омборхонанинг умумий майдони: Sум= Sп*Ккен Ккен-омборхона майдонининг кенгайиш коэффициенти
очиқ омборхоналарда 1,2-1,3
бункерли ва элеваторли омборларда 1,3-1,4
универсал омборларда 1,5-1,7
Электр энергияси билан таъминлаш. Электр энергияси қурилиш машиналарининг электр двигателларига, технологик эхтиёжларга, корхона ҳудудий ташқи ва ички ёритиш учун сарфланади. Максимал истеъмол учун электростанция ёки трансформаторнинг зарурий қуввати қуйидагича бўлиши лозим:
P3 I,IPcK1 /cosPK2/cosPOBK3 POBK4
Бу ерда I,I –тармоқда қувват йўқолишини ҳисобга олувчи коэффициент;
Do'stlaringiz bilan baham: |