2-Мавзу. Йўл қурилиш маҳсулотларини сертификатциялаштириш.
Режа:
- Йўл қурилишидаги сертификацияланадиган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари.
- Сифат менежменти тизими ва унинг афзалликлари.
Йўл қурилишидаги сертификацияланадиган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари - бу ташкилий-техник ва иқтисодий тадбирлар мажмуаси бўлиб, улар йўл қурилиши ишларига илмий-техник ютуқларни ўз вақтида жорий қилиб, маҳсулот сифатини режали тарзда оширишга қаратилган. Маҳсулот сертификасияси давлат сертификасияси тизими миқёсида ўтказилади. У маҳсулот сифатини оширишда режалаш ва рағбатлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Маҳсулотни сертификатлаштиришнинг асосий масалалари қуйидагилар:
- Йўл қурилиш соҳасида сифатли ва самарали ташқи муҳит таъсирига чидамли ҳамда қурилишда материалларга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида мамлакатдаги ва чет эллардаги энг яхши ютуқлардан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш;
- илғор рақобатбардош йўл таъмирлаш машиналари, ускуналари, асбоблари, материаллари, буюмлари ва конструктив элементларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- паст сифатли маҳсулот берадиган эски технологияларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш ёки такомиллаштиришни тезлатиш
Маҳсулотни сертификатлаштириш қуйидаги ишларга асос бўлади;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини сифат тоифалари бўйича режалаш;
- маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини ошириш;
- йўл-таъмирлаш бирлашмаси ёки корхонасининг маҳсулот сифати(ҳодимлар) ва техникавий даражасини оширишдаги фаолиятини баҳолаш;
- маҳсулотни давлат сифат белгиси ёки юқори тоифа билан устувор ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш.
Маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги методик кўрсатмаларга мувофиқ вазирлик, муассасанинг йўналишидаги ҳамма маҳсулот ва доимо ишлаб чиқариладиган бошқа маҳсулотлар сертификасия қилинади.
Бирқанча маҳсулотлар давлат сертификасиясидан ўтказилмайди. Булар:
- дастлабки ишлов бермасдан фойдаланадиган маҳсулотлар;
- бир марталик шартнома асосида тайёрланадиган маҳсулотлар;
- тажриба намунаси ёки партияси сифатида тайёрланадиган маҳсулотлар;
- ишлаб чиқаришдан олиб ташланган ёки таъмирдан ўтган маҳсулотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |