Йўл қурилишидаги сертификацияланадиган маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари
Download 0.7 Mb.
|
2-МАВЗУ. АЙҚСБ.
-вазифаси,
-ишончлилиги, -конструкциябоплиги(тузилиши), -технологиябоплиги, -сақланувчанлиги, -эргономия кўрсаткичлари киради. Маҳсулотнинг вазифасини ифодалайдиган кўрсаткичларга уни қўллаш соҳасини аниқлайдиган ва уни ишлатишдан кўриладиган фойдали самара кўрсаткичлари киради. Масалан, сементбетон сиқилишга ва эгилишдаги чўзилишга мустаҳкамлик, музлашга чидамлилиги, сув ўтказмаслиги ва бошқалар киради. Ишончлилик кўрсаткичлари маҳсулот ўзидан кутилган вазифаларни берилган хизмат муддатида бузилмаган ҳолда бажаришини тавсифлайди; бунда маълум ташқи муҳит шароитлари бўлиши, маҳсулот ўз хусусиятларини сақлаб қолиши, эксплуатасия қоидаларига риоя қилиниши керак. Йўл таъмирлаш маҳсулотларининг ишончлилик кўрсаткичларига йўл қопламаси ва сунъий иншоотларнинг хизмат муддатлари киради. Тузилиш кўрсаткичлари маҳсулотнинг техник жиҳатдан мукаммаллиги ва илғорлик даражасини тавсифлайди. Масалан, цементбетон қоришмаларининг конструкциябоплиги деганда донадорлик таркиби, тўлдирувчиларнинг сифати, хусусан, йирик тўлдирувчининг мустаҳкамлиги, қумнинг йириклик модули, семент маркаси, қулай жойлашувчанлиги тушунилади. Йўл қопламасига ишлатиладиган сементбетоннинг структураси ва таркиби ҳам бундай кўрсаткичлар қаторига киради. Технологик кўрсаткичлари воситалар, меҳнат, материаллар, энергия ва бошқаларни оптимал сарфланишини таъминлайдиган конструктив-техник ечимларнинг самарадорлигини баҳолайди. Цементни баҳолашда уни ишлаб чиқариш усули муҳим, яъни клинкерларни физик-кимёвий активлаш ёки активламаслик, сувга чидамсизлик ва бошқалар. Маълумки, цементетон қоришмаларининг сифат даражаси кўп жиҳатдан технологик ускуналарнинг тавсифларига, хусусан, фраксияланган минерал материаллар қўлланишига, бир вақтнинг ўзида уларни олдиндан дозалашга, компонентларни аралаштириш схемаси ва усулига боғлиқ. Қоришма тайёрлашнинг муҳим тавсифларидан бири компонентларни дозалаш хатолиги ҳисобланади. Сақланиш кўрсаткичлари маҳсулотни берилган шароитларда, сифатини кўп йўқотмасдан сақлаш вақтини тавсифлайди. Йўл таъмирлашида совуқ асфалтбетон, минерал кукун, семент, кимёвий қўшилмалар сингари маҳсулотларни сақлаш шароитлари ва муддатларини таминлаш жуда муҳим. Тузатиш кўрсаткичлари, бу айрим конструктив элементлар, деталлар, қисмларни алмаштириш имкониятлари, шунингдек таъмирнинг меҳнат талаблиги ва нархи. Бундай кўрсаткичлар ёрдамида эксплуатасия шароитида маҳсулотнинг хусусиятларини тиклашга кетадиган вақт ва ресурслар сарфи тавсифланади. Маҳсулотни сертификасиялашда эргономик кўрсаткичларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Улар, маҳсулот хусусиятларининг одамнинг гигиеник ва физиологик имкониятларига мос келиш даражасини кўрсатади. Йўл қурилишида эргономик кўрсаткичлар тош майдалаш қурилмалари, асфалтбетон заводлари ва битум базаларига кўпроқ таалуқли. У ерларда сирт-актив қўшилмалар, чиқинди газ чанглари кўп учрайди; улар ишчилар ва ходимларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин. Қоидаларга мувофиқ, ҳавонинг чанг билан, енгил буғланувчи кимёвий элементлар ва бошқа материаллар билан ифлосланиши чеклаб қўйилиши керак. Маҳсулот сифати даражасининг муҳим мезони сифат кўрсаткичларининг турғунлиги ҳисобланади. У асосий кўрсаткичлар қийматларининг маълум оралиқда ёйилганлик даражаси билан тавсифланади; бундай қийматлар маҳсулот намуналардан кейинги олти ой давомида олинади, шунингдек, стандарт ва техник шартларнинг талабларига риоя қилиниш кўрсаткичлари, яроқсиз ва рекламалар сони, кафолат муддатлари билан аниқланади. Турғунлик мезони ишлаб чиқарувчи заводдаги технологик жараённинг турғунлигини ҳам баҳолайди. Технологик жараёнларнинг турғунлиги кўп жиҳатдан маҳсулотнинг бир хиллигини белгилайди. Турғунлиги ҳисобланиши зарур бўлган сифат кўрсаткичлар тайёрланаётган маҳсулотнинг хусусиятларини таҳлил қилиш асосида белгиланади. ГОСТ 12801-98 да кўрсатилишича, иссиқ асфалтбетон қоришмалар учун турғунлик кўрсаткичларини сиқилишдаги мустахкамликка (00C, +200C ва +500C да) асфалтбетон намуналарнинг сувга туйинишига ва сувга чидамлилик коеффисиентига ҳисоблаш керак; бу синовлар жорий назорат жараёнида, сертификасиядан олдин, АБЗ лабораторияси шароитида бажарилади. Маҳсулот сифати даражасининг мезони иқтисодий самарадорлик бўлади. Сертификасияланувчи маҳсулотнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда қуйидаги маълумотлар ишлатилади: Таннарх, меҳнатталаблик, рентабеллик, ишлаб чиқаришга сарфланган солиштирма капитал маблағ, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмолдан халқ хўжалигида олинадиган иқтисодий самарадорлик. Маҳсулот сифати даражасининг меъзони сифатида стандартлар ва техник шартларнинг ҳолати ҳам хизмат қилади. Бу ҳужжатлар давлат стандартлари олганида маҳсулот сертификасияга қўйилишидан олдин тасдиқланади ва рўйхатга олинади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling