Йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/22
Sana16.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1272948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Kitob 7849 uzsmart.uz

Мавзунинг долбзарблиги. Турмушимизнинг техник жиҳатдан 
жиҳозланишини электрон асбоблар ва электрон қурилмаларсиз тасаввур 
этиш қийин. Электрон асбобларга бўлган талабнинг кундан-кунга ўсиб 
бориши уларнинг янги хоссаларга эга бўлган хилларини яратишни тақозо 
қилади.
Ҳозирги кунга келиб яримўтказгичлар физикаси ва яримўтказгичлар 
электроникаси 
сингари 
етакчи 
фан 
тармоқдари 
юзага 
келди. 
Яримўтказгичлар электроникаси ҳозирги замон асбобшунослигида асосий 
роль ўйнамоқда. Бу фан ва унинг техникаси соҳаси бўйича жуда кўплаб 
олимлар, илмий инженер-техник ва малакали ходимлар 
ишламоқдалар. 
Натижада, янги хоссаларга эга бўлган электрон асбоблар яратиш учун яроқли 
бўлган турли хилдаги материаллар яратилмоқда. Шу сабабли яримўтказгичли 
хоссага эга бўлган материалларни ҳосил қилиш жараѐнларини ўрганиш 
амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Мавзунинг янгилиги. Яримўтказгичлар физикаси ва яримўтказгичлар 
электроникаси ҳозирги замон кишилик жамиятининг деярли ҳамма асосий 
соҳаларида кириб келди, у бажариши мумкин бўлган хилма-хил мураккаб 
илмий-техник вазифаларни адо этмоқдаки, ҳатто бу соҳаларни оддий қайд 
этишнинг иложи йўқ. 
Яримўтказгичнинг ажойиб хоссалари намоѐн бўладиган сифатли 
моддалар олиш технологияси ҳозирги замон электроника саноатида катта ва 
муҳим ўрин тутмоқда. 
Яримўтказгичлар ва улар билан бирга ишлатиладиган бошқа моддалар 
етарли даражада тоза бўлиши зарур. Бу мақсадда бир неча босқичли тоза 
моддалар олиш саноати барпо этилган, тузилиши мукаммал бўлган кристалл 
ўстириш усуллари ишлаб чиқилган. Шундай тоза мукаммал моддалар 



асосида турли хизматлари бажарадиган электрон асбоблар, қурилмалар, 
микросхемалар тайѐрланади ва улар амалда жуда кенг миқѐсда қўлланилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling