Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Ш.Примов Сув хўжалиги тизимида 2008 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


Download 120 Kb.
bet6/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Ш.Примов
Сув хўжалиги тизимида 2008 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Мелиорация соҳасида:
Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси кенгашининг 2008 йил 8 февралдаги 03/1-847-сонли баённомаси билан 2008 йил дастурида 42 та реконструкция қилиш ва қуриш объектлари белгиланган бўлиб, шулардан 37 тасига тўлиқ экспертиза ҳулосалари олинган.
Реконструкция қилиш ва қуриш ишлари 70,1 км режалаштирилган бўлиб, амалда 71,5 км (102 %) бажарилган. Реконструкция қилиш ишлари режаси Наманган ва Сирдарё вилоятларида 97 % бажарилган. Республика бўйича 2008 йилнинг 1 июл ҳолатига 4655,5 млн.сўмлик иш бажарилиб, амалда 4404,6 млн.сўм молиялаштирилган (95,0 %). 
Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 344 та объект бўйича лойиҳалаш ишлари тугатилиб, 316 таси экспертиза идораларига тақдим этилган, улардан 254 тасига экспертиза ҳулосалари олинган. Биринчи ярим йилликда 18797,0 км узунликда лойиҳа қидирув ишлари тугатилиб, 17296,0 км зовур тармоқларини лойиҳалаш ишлари тўлиқ бажарилган.
Давлат дастурига асосан тасдиқланган режа бўйича 1-ярим йилликда 8000,0 км узунликда 18673,2 млн.сўмлик зовур-дренаж тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари белгиланган бўлиб, амалда режа 100 % га таъминланди.
Зовурлар тизимида 140 та қувурли ўтиш жойлари қайта ётқизилган, 15 дона сув ўлчаш иншоотлари, 402 дона кузатув қудуқлари, 46 та мелиоратив насос станциялари ҳамда 900 тик қудуқлар (скважина) таъмирланган.
2008 йил 1-июл ҳолатига мелиоратив объектларни тамирлаш ва тиклаш ишларининг умумий қиймати 26469,7 млн сўмни ташкил қилиб, амалда 10912,5 млн сўм молиялаштирилди.
Сув ресурсларидан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисида
Суғориш даври учун ҳалқ хўжалиги тармоқларида мавжуд 2304 та сув истеъмолчиларига, шу жумладан 1959 та қишлоқ хўжалик (шундан 1676 та СФУлар), 26 та балиқчилик, 95 та коммунал, 39 та саноат, 9 та энергетика ва 176 та бошқа бирламчи сувдан фойдаланувчиларга 34037,9 млн.м3 сув лимити белгиланиб, суғориш ишлари учун 30700,7 млн.м3 ажратилган.
Республика бўйича суғориш даврининг 1 июлигача суғоришга олинган сув миқдори 12777 млн.м3 бўлиб, лимитга нисбатан 89 фоизни ташкил этади (ёки ўсиб бориш лимитига нисбатан 14315 млн.м3). Олинган сув билан 8509 минг гектар майдонда суғориш ишлари олиб борилди. Шу жумладан 4705 минг гектар кузги ғалла, 1768 минг гектар пахта майдонлари суғорилди.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling