Journal of marketing, business and management
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-чизма. Олий таълим тизимида инвестицион жараёнларнинг таркибий схемаси 5
3 N.S.Fayzullayeva Ta’lim iqtisodiyoti va menejmenti. O’quv qo’llanma. LESSON PRESS. Toshkent. 2020y. 186-bet. 4 James S. Fairweather Professor of Educational Administration College of Education, Educational Administration Michigan State University “Higher Education and the New Economy” 2006., Jay Schalin “State Investment in Universities: Rethinking the Impact on Economic Growth” Copyright 2010 John W. Pope Center for Higher Education Policy., Kristin Blagg, Erica Blom. Evaluating the Return on Investment in Higher Education. An Assessment of Individual- and State-Level Returns. Washington. Urban Institute.2018. П.Дракер Посткапиталистеческое обшество// Ж. Экономика XXI века-Москва, 1999.-№11-с.3-4: Becker G. Human Capital-N.Y. 1964 43.p.. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 47 1-чизма. Олий таълим тизимида инвестицион жараёнларнинг таркибий схемаси 5 Европа, АҚШ ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида олий таълим муссасалари инвестицион жозибадорлиги билан ажралиб туради. АҚШда олий таълим муассасалари даромадларнинг таркибий тузилмаси олий ўқув юртлари даражаси ва турига қараб ўзгариб боради: Давлат олий таълим муассасаларида умумий харажатларни инвестициялашда федерал бюджет маблағлари улуши 16,4 фоизни, штат бюджети маблағлари улуши 22,7 фоизни, маҳаллий бюджет маблағлари улуши 6,6 фоизни, ўқиш учун тўловлар 22,8 фоизни, нодавлат инвестициялари ва хайриялар ўртача 16 фоизни, ҳамда қолган 16 фоиз қисми бошқа турли хизматларни кўрсатиш ва тижоратлаштириш орқали келадиган даромадлар ҳисобига тўғри келади. Келтирилган далилларга асослансак, бунда ОТМ умумий харажатларнинг ўртача 46 фоизга яқин қисми давлат бюджети ҳисобига, 54 фоиздан ортиқ қисми нодавлат инвестицион манбалари ҳиссасига тўғри келишини кўрамиз. Нотижорат фаолияти асосидаги хусусий олий таълим муассасаларида эса молиялаштириш манбалари давлат олий таълим муассасаларидаги ҳолатдан бирмунча фарқ қилиб, унда умумий харажатларини инвестициялаш манбаларида талабаларнинг ўқиш учун тўловлари 32,5 фоизни, инвестицион 5 Баигузина Люза Закиевна. Формирование и оценка инвестиционной привлекательности высшего учебного заведения. Специальность 08 00.05 Экономика и управление народным хозяйством. Автореферат Диссертации па соискание ученой степени кандидата экономических наук. Уфа – 2008. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 48 манбалар 26,5 фоизни, федерал бюджет маблағлари 12 фоизга яқин қисмини, ҳайрия маблағлари, грантлар ва ҳамкорлик шартномалари 11,1 фоизни, муниципиал бюджет маблағлари улуши эса 1 фоизини, бошқа турли хизматларни кўрсатиш ва тижоратлаштириш орқали келадиган даромадлар 17,2 фоизга яқин қисмини ташкил этган 6 . Натижада нотижорат фаолияти асосидаги хусусий олий таълим муассасаларида давлат бюджети ҳисобига инвестициялаш умумий молиявий манбаларнинг атига 13 фоизини ташкил этган ҳолда, 87 фоизи нодавлат инвестицион манбалар ҳисобига тўғри келган. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling