Journal of marketing, business and management
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)
Ключевые слова: Инвестиции, инновации, финансы, маркетинг, бизнес
университет. Annotation. The article contains research on increasing the opportunities for self-financial support by improving the economic functionality of higher education institutions, organizing and developing marketing services in educational institutions, and increasing investment attractiveness through the commercialization of scientific, technical and innovative developments. Key words: Investment, innovation, finance, marketing, business university. Дунё тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши, унинг рақобатбардошлиги илғор илмий тадқиқотларга асосланган инновацион лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш тизимининг самараси билан белгиланади. Бунда тизимнинг асосий субъекти сифатида олий таълим муассасалари алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда олий таълим муассасалари ўз бизнес архитектурасини классик тавсифдаги «Кадрлар тайёрлаш» миссиясидан универсал тавсифдаги хизматларни тақдим этувчи ва бунда инновациялар яратиш, инновациялар трансфери жараёни, стартап лойиҳаларини реализация қилиш ва актив тижоратлаштириш йўли билан иқтисодий тараққиётнинг ҳақиқий драйверига айланиб бормоқда. Замонавий жамиятда инсон фаолиятининг энг кенг JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 46 соҳаларидан бири – бу таълим ҳисобланади. Охирги йилларда таълимнинг ижтимоий роли ортиб, жаҳоннинг аксарият давлатларида таълимнинг барча турларига бўлган муносабат ўзгарди. Таълим ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг бош, етакчи омили сифатида қаралмокда. Бундай эътиборнинг сабаби замонавий жамиятнинг энг муҳим қадрияти ва асосий капитали – бу янги билимларни излаш, эгаллаш ва ностандарт қарорлар қабул қилишга қодир бўлган инсон ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирги даврда таълим шахс ва жамиятни ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. 3 Айни вақтгача олий таълимнинг иқтисодий функцияси имкониятларини такомиллаштириш соҳасида тегишли тадқиқотлар амалга оширилган. Бундай тадқиқотларда ҳар бир мамлакатнинг ҳудудий хусусиятлари билан бирга жаҳонда кечаётган олий таълим бошқаруви билан боғлиқ жараёнларнинг умумий тенденциялари ҳам таҳлил этилган. Олий таълим бошқаруви, унинг бошқа функциялари билан бирга иқтисодий вазифалари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ инвестицион фаолияти, илмий иш натижаларини тижоратлаштириш масалалари бўйича бир қатор тадқиқотларни эътироф этиш мумкин. Хусусан, олий таълим муассасаларининг миллий иқтисодиётдаги ролини ошириш, олий таълим муассасаларида хизматлар маркетингини ташкил этиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш, олий таълим муассасаларининг инвестицион имкониятлари жаҳон олимларидан С.Джамес, Жай Счалин, Г.Беккер, К.Благг, Э.Блом, П.Дракерларнинг 4 , МДҲ олимларидан, В.Марщенкевич, Т.Ю.Красикова, И.Соболева, С.А.Дятлов, Ю.М.Федорчук, Н.Литвинова, В.Шереметева, Л.И.Якобсон, Л.И.Юзвович, С.А.Дегтярева, Е.Г.Князевой, Т.Шамова, П.И.Третьяковларнинг, республикамиз олимларидан С.С.Ғуломов, А.М.Магрупов, Н.Р.Рахмонов, А.Х.Эшбоев, А.Вахабов, Э.Имамов, О.А.Сафаров, Р.М.Усмонова, А.А.Махмудовлар ишларини келтириб ўтиш мумкин. Айтиш лозимки, юқоридаги тадқиқотларда олий таълимнинг иқтисодий функционаллиги очиб берилган бўлса-да, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқилган маълумотлар тадқиқот марказига тортилган. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling