Journal of marketing, business and management
-жадвал АҚШда университетларида умумий харажатларни молиялаштиришнинг
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)
1-жадвал
АҚШда университетларида умумий харажатларни молиялаштиришнинг инвестицион манбалари № ОТМ турлари Давлат бюджет (федерал, штат ва маҳаллий бюджет) улуши (фоизда) Бюджетдан ташқари манбалари улуши (фоизда) 1 Давлат олий таълим муассасалари 46 54 2 Нотижорат фаолияти асосидаги хусусий олий таълим муассасалари 13 87 Ўртача улуши 29,5 70,5 Ғарбий Европа университетлари таълим сифати, илмий, инновацион ва молиявий имкониятлари, шунингдек бизнес фаолиятга трансформациялашуви борасида жаҳоннинг кўплаб олий таълим муассасалари учун эталон вазифани бажаради: Келтирилган статистик маълумотларга таяниб хулоса қиладиган бўлсак Ғарбий Европада, АҚШдан фарқли равишда олий таълим муассасаларини инвестициялашда давлат фондларининг улуши асосий қисмни эгаллайди. Масалан Францияда 87,7 фоизни, Германияда 76,5 фоизни ташкил этмоқда. Японияда эса давлатнинг таълимни молиялаштириш харажатлари ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 – 6,0 фоизини ташкил этиб, бунда давлат университетлари асосан табиий ва инжинерлик фанлари бўйича мутахассисларни тайёрлайди, гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ихтисосликлар бўйича мутахассислар хусусий олий таълим муассасалари томонидан тайёрланади. 7 Олий таълим муассасаларининг иқтисодий имкониятлари уларнинг ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллиги шароитида янада тўлароқ намоён бўлади. Чунки, бозор иқтисодиётининг объектив қонунига асосан 6 А.Б.Шеров. Олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг АҚШ тажрибаси. «SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal ISSN: 2181-1601 /Volume: 1, ISSUE: 6. www.scientificprogress.uz 7 Режепов Х.Х. Олий таълимни молиялаштиришнинг хорижий тажрибалари. Иқтисодиёт ва молия. №9. 2012й. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 49 мустақил иқтисодий фаолиятга эга субъектлар ўртасида товар ва хизматларни қулай шароитда яратиш ва оптимал даражада фойда келтирадиган нархларда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлади. Бу жиҳатдан рақобат барча соҳа ва тармоқларни, хусусан таълим тизиминининг ривожланишини таъминловчи, уларни ҳаракатга келтирувчи асосий куч сифатида намоён бўлади. Бугунги кунда бозор муносабатларига асосланган макроиқтисодий муҳитда муайян фаолиятни амалга оширувчи барча субъектлар ўз фаолиятини бозор иқтисодиётининг объектив қонунларига мос ташкил этмасдан рақобатда устунликка ва афзалликга эга бўлмайди. Бу борада олий таълим муассасалари бошланғич, ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларидан фарқ қилган ҳолда бозор иқтисодиёти қонунларига асосан ишлай олиш имкониятининг юқорилиги билан ажралиб туради. Чунки олий таълим муассасаларида, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтирувчи ҳатти-ҳаракатлар, шу билан бирга қиймат ва нархнинг эркин шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар таъсирининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги субъектларда иқтисодий функцияларнинг кенгроқ жабҳаларда намоён бўлишини тақозо этади. Буни олий таълим муассасаларида таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар, ўқитишнинг моддий-техник базаси, профессор- ўқитувчиларнинг илмий ва методик салоҳияти, ўқув машғулотларнинг сифат даражаси, тармоқ ва соҳаларни жамият талабига мосга юқори маҳоратга эга, замонавий мутахассисислар билан таъминлаш, олий таълим муассасаси доирасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ташкил этиш, ҳамда уни амалиётга изчил тадбиқ этиш билан боғлиқ функциялар биринчидан, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтирса, иккинчидан уларнинг иқтисодий ва инвестицион имкониятларининг кенгайишига сабаб бўлади. “Олий таълим муассасаларини инвестицион манбаларини диверсификациялашда асосан 3 тоифадаги молиялаш манбалари кенг қўлланилади. Булар: 1. Давлат томонидан молиялаштириш (солиқ тўловчилар томонидан); 2. Талабаларнинг таълим олиш учун белгиланган шартнома тўловлари ёки молиявий бадаллари; 3. Муқобил ёки қўшимча инвестициялаш манбалари (хусусий молиялаштириш, хайрия (этдаумен) фондлари, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни тижоратлаштириш, турли пуллик хизматлар ташкил этиш). Бугунги кунда дунё миқиёсида келтирилган инвестицион манбалардан дастлабки иккитаси барча олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг энг катта қисмини ташкил этади.” 8 Олий таълим тизими юқори интелектуал салоҳиятли кадрлар тайёрлаш тизимини ўзида мужассамлаштириб, сервис ва хизматлар соҳасидаги юқори қўшилган қийматга эга бизнес тури сифатида ривожланиши уларнинг миллий 8 Thomas Estermann & Enora Bennetot Pruvot “Financially Sustainable Universities II” European universities diversifying income streams. EUA publications 2011. Page 26. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 50 иқтисодиётдаги ролини янада кенгайтирмоқда. Мазкур тенденциянинг ривожланиши тараққий этган мамлакатлар иқтисодиётидаги хизматлар соҳасида яратилаётган қўшилган қийматда олий таълим хизматларининг аҳамияти ортиб боришини таъминламоқда. Хусусан, замонавий иқтисодиётга эга постиндустриал жамиятда ялпи ички маҳсулот таркибида хизматлар соҳасининг юқори улуши кузатилади. Хизматлар соҳасининг кенг доираси ривожланишида олий таълим хизматлари муҳим аҳамият касб этмоқда. АҚШда Бэя-Доул акти қабул қилингандан бир неча йиллардан сўнг старап лойиҳаларини муваффақиятли реализация қилиш натижасида университетлар 2000 дан ортиқ янги компаниялар ташкил қилган бўлиб, берилган статистик маълумотларга кўра қарийб 260 минг иш ўринлари яратилган. Бу жараён мавжуд технологиялардан фарқли равишда ноу-хаулар, янги инновацион лойиҳаларни реализация қилиш воситасида янги технологияларни тижоратлаштиришга асосланган. Яна фактларни келтирадиган бўлсак, АҚШнинг етакчи тармоқлари (қарийб 80 %) университетлар томонидан шакллантирилган инновациялар трансфери ҳисобига шакллантирилган. 2019 йил А.А.Маҳмудовнинг “Олий таълим муассаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.07-Молия, пул муомаласи ва кредит, ихтисослигида ёзилган PhD диссертациясида олий таълим муассасаларини молиялаштириш манбааларини субеъктив жиҳатдан гуруҳлаштиришга қуйидагича ёндашади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling