Journal of marketing, business and management


-жадвал  Капитал қўйилмалардан олинган фойдага мувофиқ таълимни


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/34
Sana29.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1399875
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)

2-жадвал 
Капитал қўйилмалардан олинган фойдага мувофиқ таълимни 
инвестициялаш жараёни
9
 
Инвестициялаш 
субъектлари 
Харажатлар
Фойда
Уй 
хўжаликлари 
Таълим олаётганнинг 
ўқиши, моддий 
таъминоти ва яшаши 
учун тўлов 
Келажакда юқори иш ҳақи: ишга 
жойлашиш: янада юқори миқдорда 
жамғариш: шахсий ва касбий 
ҳаракатчанлик: ўзининг ва оила 
аъзолари турмуш сифатининг 
ошиши: шахсий мақоми ошиши 
Корхона ва 
фирмалар 
Ўқиш учун тўлов, 
талабанинг моддий 
таъминоти, ўқув 
юртининг моддий ва 
техник базасига 
ажратмалар 
Меҳнат унумдорлигининг ошиши: 
юқори малакали кадрлар: 
корхонанинг инновацион 
ривожланиши: мақомнинг ошиши: 
касбий харакатчанлик: меҳнат 
шароитларининг яхшиланиши 
Давлат
Бюджетдан мақсадли 
ажратилган 
Миллий ва ҳудудий ривожланиш: 
таълим тизимининг юксалиши: кам 
9
2019 йил А.А.Маҳмудовнинг “Олий таълим муассаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини 
такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.07-Молия, пул муомаласи ва кредит, ихтисослигида ёзилган PhD 
диссертацияси 22-бет. 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 
Page 51 
маблағлар: 
ажратмалар таркиби: 
талабаларни қўллаб-
қувватлаш: коммунал 
хизматлар тўлови: 
моддий-техник 
базани сақлаш ва 
ривожлантириш 
малака талаб этадиган меҳнатга 
асосланган индустриал 
иқтисодиётдан юқори билимларга 
асосланган индустриал 
иқтисодиётдан юқори билимларга 
асосланган индустриал иқтисодиётга 
ўтишни рағбатлантириш ва 
мустаҳкамлаш: жамиятда билим 
даражасининг ошиши ва 
жиноятчиликнинг пасайиши 
Жаҳондаги кўплаб илмий марказларда олий таълимнинг функционал 
вазифалари истиқболлари билан боғлиқ тадқиқотлар мунтазам ўтказиб 
турилади. Ҳатто, таълим ва ишлаб чиқариш алоқадорлиги масаласи халқаро 
ташкилотлар (БМТ, Жаҳон банки ва ҳоказо) ҳисоботларида ҳам киритилади. 
Ривожланишда юқори кўрсаткичларга эришишга ҳаракат қилаётган ва инсон 
капиталидан самарали фойдаланиш тизимига эга бўлган мамлакатларда олий 
таълим аниқ миссия билан фаолият юритади. Унинг фаолиятида молиявий ва 
академик мустақиллик намоён бўлади. Шунда иқтисодий функционаллик 
ривожланади, олий таълимга инвестиция киритиш йўллари кенгаяди. Олий 
таълим ўзининг даромадлари ва харажатлари балансини ўзини-ўзи бошқариш 
тизими орқали юритади. Бундай жараён ҳозиргача менежментнинг тадқиқот 
объектларидан бири бўлиб келмоқда.
Хулоса ўрнида, Ўзбекистонда ҳам сўнгги беш йилда олий таълимнинг 
иқтисодий функционаллигини такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. 
“Фан-таълим-ишлаб чиқариш концепцияси” узоқ вақтдан буён амалда бўлсада, 
аммо самарадорлик даражасини кўрсата олмаган. Ўзбекистон Республикаси 
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида 
“Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, хорижий 
инвеститцияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш 
ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида 
технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-
амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш, олий таълимнинг инвестициявий 
жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини 
жалб этиш каби бир қатор масалаларни ривожлантиришни назарда тутади. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling