Йўриқнома: Сизга тақдим этилаётган сўровнома ҳар бир бандининг тасдиқлари бештадан якунловчи жавоб вариантларига эга


Download 171.5 Kb.
bet5/6
Sana14.05.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1460196
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тафаккур стили

Р – реалистик услуб.
Тест натижаларига кўра, шахсда қуйидаги индивидуал тафаккур услуби етакчилик қилади. Унинг индивидуал тафаккур услубига мана бундай хусусиятлар хос:
Синтетик тафаккур услуби (синтетик): – шахс қандай янгилик яратишга, оригинал ишларни амалга оширишга, ғояларни ўзаро боғлашга ва монанд келмаган нарсаларни, баъзан қарама-қарши ғоя ва маълумотларни бирлаштиришга мойил. У назарий мулоҳазалашга ва фикран тажриба-синовлар ташкил этишга лаёқатли. У кўпинча ўзига "Агар...... бундай бўлса, нима бўлади?" деган савол билан мурожаат этиб туради. У янги фикрлар, концепциялар яратишга эга, ҳар хил ёндашувлардаги зиддиятларни бартараф этишга ва муросага келтиришга интилади. Ўзгаларнинг мулоҳазаларидаги зиддиятларни тез илғай олади. Оламни доимо ўзгаришларда кўради, баъзан оламдаги ранг- баранглик ва ўзгаришлар юзасидан танаффуслар қилишни ёқтиради.
Ғоявий тафаккур услуби (идеалист) – шахс муаммони икр-чикирларигача таҳлил қилмасдан, интуитив, уни глобал, умумий ҳолда баҳолашга мойил. Ундаги мақсадга эришишга, муаммо мазмунига, инсон қадриятларига, аҳлоқий масалаларга қизиқиш билан қараш хусусиятлари хос. У зиддиятларни силлиқлашга, ҳар хил позициялардаги ўхшашликларга урғу беришга интилади. Янги ғояларни осон илғайди. Бу шахс ўзига “Биз қаерга бормоқдамиз ва нима учун?” саволи билан мурожаат қилади.
Прагматик тафаккур услуби (прагматик) – шахс бевосита ўзининг шахсий тажрибасига таянган ҳолда қарорлар қабул қилади. У қулай ва енгил бўлган материаллар ҳамда ахборотлардан фойдаланишга, қандай қилиб тез натижа олиш мумкинлигига интилади. У “Узоқдаги буғдойдан, яқиндаги арпа сомони яхши” тамойилига таянади. Прагматик “Нима бўлса ҳам иш учун қилиш”, “Тезроқ натижа олиш учун бунинг ҳаммаси яроқли” шиорига амал қиладиган. Унинг хулқ-атворига бетартиблик ва юзакичилик кузатилади. Прагматик шахс-одатда юзага келган мавжуд ҳолатларни, талаб ва таклифларни тез илғайди. Улар хатти-ҳаракат тактикаларини яхши белгилай олади ва мураккаб вазиятларда улардан ўз фойдасига фойдаланади, мослашувчан ва қайишқоқ. Моддий фаровонлик ва уларга эришишга кўп эътибор қаратишга мойил.

Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling