Йўриқнома: Сизга тақдим этилаётган сўровнома ҳар бир бандининг тасдиқлари бештадан якунловчи жавоб вариантларига эга
Аналитик тафаккур услуби (аналитик)
Download 171.5 Kb.
|
Тафаккур стили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рационалистик тафаккур услуби (реалист)
Аналитик тафаккур услуби (аналитик) – ушбу тафаккур услуби соҳиби муаммоларга атрофлича ва тизимли қарашга лаёқатли. У муаммога мантиқий ва методик жиҳатдан, унинг ечимини деталларигача эътибор қаратишга мойил. У қарор қабул қилишдан олдин, муаммо юзасидан объектив далиллар, кўпроқ ахборотлар тўплашга интилади ва батартиб режа тузишга уқувли. Оламни мантиқий, рационал, олдинги мулоҳаза ва тахминларга таяниб, батартиб, изчил идрок этишга қобилиятли. Ҳар хил ҳодисаларни мантиқан тушунтиришга олиб келувчи тизим, метод ва формулалар излашга қодир.
Рационалистик тафаккур услуби (реалист) – шахс натижалар ва унинг даллиларини тан олишга хайрихоҳлигини билдиради. Унинг учун бевосита ҳис этган, шахсан ўз кўзи билан кўрган ёки эшитган нарсалар ҳақиқий ҳисобланади. Реалист тафаккури услубида аниқлик ва тузатишларга қаратилганлик , аниқ натижаларга эришиш учун вазиятларни тўғрилашга интилиш хос. Унинг учун ҳар доимо учраган ва кўрган воқеликдаги англашилмовчилик муаммо ҳисобланади. У ноқулайликларни кўп ҳис этади ва уни тузатишга киришади. Агар текширилувчи ушбу тафаккур услуби бўйича 60 дан 65 баллгача тўплаган бўлса, унда тафаккур услуби ўртача ривожланганлигини ва у ҳолда сиз тенг вазиятларда бу тафаккур услуби ёки услубларидан фойдаланишга мойил бўласиз. Агар 66 дан 71 баллгача тўплаган бўлсангиз, у ҳолда сизда тафаккурнинг ушбу услуби етакчилик қиларди. Сиз ушбу тафаккур услубидан кўп вазиятларда ва муттасил фойдаланасиз. Агар тафаккур услублари бўйича тўплаган балларингиз 72 балл ва ундан кўп бўлса, у ҳолда ушбу тафаккур услуби сизда ўта етакчилик қилади. Сиз доимий равишда ушбу фикр юритиш услубига таянасиз ва унга содиқсиз. Агар сиз бир ёки бир нечта тафаккур услублари бўйича юқори кўрсаткич олсангиз, бошқалари бўйича эса паст кўрсаткичларга эга бўлсангиз, у ҳолда сизда ушбу тафаккур услублари бўйича кўрсаткичларингиз 43 дан 48 балл чегарасида бўлса, у ҳолда сизда ушбу тафаккур услубига нисбатан эътиборсизлик ва илтифотсизлик кузатилади. Сиз учун муаммоларни ечишда ушбу услублардан ўзингизни четга оласиз. Агар кўрсаткичларингиз 37 дан 42 баллар чегарасида бўлса, у ҳолда сиз муаммоларни ҳал этишда ушбу тафаккур услубини, умуман инобатга олмайсиз. Ушбу тафаккур усулби Сиз учун бегона. Ва ниҳоят, баҳолашингиз ўзаро тенг бўлса, 36 балл ва ундан кам балл тўпласангиз, ушбу тафаккур услуби сиз учун бегона, ундан ҳеч қачон фаолиятингизда фойдаланмайсиз. Download 171.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling