ЙўРИҚнома термиз-2022 “Тасдиқлайман”
Илмий-назарий адабиётлардан фойдаланиш
Download 206.35 Kb.
|
Курс иши йўриқномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш
- Мундарижада
Илмий-назарий адабиётлардан фойдаланиш
Курс ишини сифатли бажаришнинг муҳим шартларидан бири танлаб олинган мавзу бўйича мавжуд махсус адабиётларни чуқур ўрганиш ҳисобланади. Бунда кўриб чиқилаётган саволларга тегишли расмий маълумотларни, илмий асарларни, дарсликларни, илмий мақолалар тўпламларини, илмий анжуманлар материалларини, статистик маълумотларни ўрганиб чиқиш зарур. Адабиётларни ўрганиш жараёнида асосий эътиборни биринчи навбатда мақола ёки китобнинг курс иши билан тўғридан - тўғри боғлиқ бўлган қисмларига, яъни бобларга, параграфларга қаратиш керак. Шу билан бирга курс ишини ёзиш жараёнида зарур саволларни тушириб қолдирмаслик мақсадида ҳар бир ўрганилаётган адабиётни бошидан охиригача кўз югуртириб чиқиш лозим. Адабиётларни ўқиш ва ўрганиш жараёнида курс иши билан боғлиқ бўлган саволлардан парча кўчириб олиш зарур. Ҳар бир парчада унинг манбаси ва манбадаги саҳифаси кўрсатилиши шарт. Адабиётлар билан танишиш жараёнида муаллиф ўз хулосаларини исботлаш учун фойдаланган таҳлилнинг техник усулларини, яъни жадваллар, шакллар, статистик маълумотларни гуруҳларга бўлиш ва бошқаларни ёзиб қўйиши зарур. Чунки, уларнинг баъзи бирларидан курс ишини ёзиш давомида фойдаланиш мумкин. Ўрганилаётган адабиётлардан кўчириб олинаётган парчаларни алоҳида қоғознинг фақат бир томонига, ёзув учун ҳошия қолдирган ҳолда ёзиш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар билан танишиш жараёнида вужудга келган ғояларни шу ҳолдаёқ ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғишда тадқиқот объектининг ҳисоботларидан, илмий-амалий анжуманлар материалларидан, социологик тадқиқотлардан фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, танланган мавзу бўйича мустақил тадқиқотлар, кузатишлар, сўров ўтказиш ва иқтисодий ҳисоб-китоблар қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Турли кўрсаткичларнинг динамикасини таҳлил қилиш учун бир неча йиллик керакли маълумотларни йиғиш талаб қилинади. Камида охирги уч йиллик маълумотлар бўлиши лозим. Йиғилган маълумотларни алоҳида боблар ва параграфлар бўйича тақсимлаш ва шундан кейингина уларни ҳар бир бўлим ва параграф мақсади ва вазифаларига мос равишда қайта ишлашга киришиш мақсадга мувофиқдир. Мундарижада курс ишининг барча қисмлари, яъни кириш, асосий қисм, боб ёки параграфлар, хулоса, фойдаланилган адабиётлар жойлашган саҳифа рақамлари билан биргаликда келтирилади. Download 206.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling