ЙўРИҚнома термиз-2022 “Тасдиқлайман”


Download 206.35 Kb.
bet7/9
Sana17.06.2023
Hajmi206.35 Kb.
#1520812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс иши йўриқномаси

Курс иши ҳимояси
Курс ишлари ҳимоясида илмий раҳбар ва яна камида ихтисослик кафедрасидан
бирорта профессор-ўқитувчи иштирок этиши лозим.
Курс иши ҳимояси тартиби. Талаба ва магистр 7-10 дақиқа давомида ҳимояда иштирок этаётганларга курс ишининг мақсади, вазифалари, мазмуни ҳамда ўз тавсиялари ва таклифлари тўғрисида ахборот беради. Шундан сўнг талаба ва магистр курс иши мавзусига ва у билан боғлиқ бўлган ҳимояда иштирок этаётганларнинг саволларига жавоб беради.
Курс иши баҳоси ҳимояда иштирок этаётганлар ва илмий раҳбар томонидан биргаликда талаба ва магистрнинг ёзган иши, тақдимоти ва саволларга жавоблари асосида белгиланади. Курс ишининг белгиланган муддатларда тақдим қилинмаслиги талаба ва магистрнинг ўзлаштира олмаётганлигига асос бўлади. Курс ишининг баҳоси 100 баллик тизимда ёки 2018-2019 ва 2019-2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабаларда 5 баҳолик тизимда баҳоланади ва фанлар баҳоси даражасида аҳамиятга эга ҳисобланади.
Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга кўйилмайди:
- махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат
дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар;
- дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка)лар қилинмаган ишлар;
- курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар;
- кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар.
Бундай ишлар талаба ва магистрларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Талаба ва магистр кайтадан тайёрланган ишга аввалги ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил қилади.
Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талаба ва магистрлар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар.
Курс ишининг сифати ва уни бажаришдаги талаба ва магистрнинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан бири - бу курс иши ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф этилган илмий-ижодий ечимларни ҳар томонлама асослаб бериш қобилиятини шакллантиришда курс ишининг ҳимояси муҳим ўрин тутади.
Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талаба ва магистрлари иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талаба ва магистрларига шу гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишга имкон бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларининг ҳимоя қилинаётган ишларга бир хил талаб билан ёндашишга олиб келади.
Ҳимоя талаба ва магистр томонидан бажарилган курс иши бўйича 7-10 минутлик маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Талаба ва магистр маърузада бажарган ишининг моҳиятини хар томонлама ёритиб бериши керак. Саволлар ҳимояда қатнашаётган профессор- ўқитувчилар томонидан берилади.
Курс ишини баҳолашда ишнинг мазмуни ва тайёрланганлиги, шунингдек, ҳимоянинг ўтиш даражаси ҳисобга олинади. Баҳо критерияси этиб:
1) ишнинг илмийлиги;
2) тадқиқотга мустақил ва ижодий ёндашганлиги;
3) бажарилган ишнинг хажми ва сифати;
4) ўрганилган адабиётлар сони;
5) матнни ёзишнинг стили ва бехатолилиги;
6) тадқиқот натижаларини ҳимоя қила олиши каби сифатлар белгиланади.
Курс иши 5 баҳолик баҳолаш тизимида баҳоланади. Сифатли расмийлаштирилган курс ишини 100 балликда энг кўпи билан 40 балл, ҳимоя вақтидаги маъруза учун 30 балл ва берилган саволларга жавоблар учун 30 балл билан баҳоланади ва баллар баҳога конвертация қилинади.
Курс ишини бажариши ва ҳимоя қилиши натижалари рейтинг дафтарчаси ёки баҳолаш дафтарчаларига курс иши раҳбари томонидан расмийлаштирилади.
Академик гуруҳ талаба ва магистрларининг курс ишлари ҳимояси якунлангандан сўнг ишни бажариш жараёнида йўл қўйилган турдош камчиликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз тайёрланган курс ишлари илмий раҳбар томонидан таҳлил қилиниб, суҳбат ўтказилади.
Ҳимоядан ўтган курс ишлари кафедрада 2 йил сақланади.

Download 206.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling