Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 



-Турон платформасининг шарқий чеккаларининг Тянъ-Шан тузилмалари 
орогени билан туташган зонаси учун палеозой фундаментининг кўмилган 
юзаси, консолидацияланган қобиқ ва Моҳоровичич юзасининг чуқурлиги 
ва тузилиши ўрганилди. 
-Неотектоник ҳодисаларни таҳлил қилиш билан танланган профиллар 
бўйича ер қобиғининг чуқур тузилиши билан замонавий релефининг 
бевосита ва билвосита алоқалари ўрганилди.
-Нефт газга истиқболли ҳудудлар башорати амалга оширилди ҳамда 
уларнинг ҳосил бўлиш механизми тушунтириб берилди. Прогнозни 
асослаш учун геолого-стратеграфик кесим тузилди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
УМУМИЙ ҚИСМ 
1. Тадқиқод майдонининг орогидрографияси 
Тадқиқот ишлари олиб борилган ҳудудимиз маъмурий жиҳатдан 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига киритилиб, ушбу вилоятларнинг 



бир нечта туманларини қамраб олади (1-расм). Ҳудуднинг ўзига хос 
хусусияти –унинг нисбатан тинч жойда жойлашганлиги бўлиб, кесим 
бўйлаб унча чуқур бўлмаган жарликлар, каналлар тизимлари ва ҳайдалма 
ер майдонлари кузатилади. Тоғ тизмаларининг 30

нишабликда. Ҳудуднинг 
мутлоқ баландлик нуқталари +450 метрдан 1200 метргача оралиқда 
кузатилади. Қоялар бўйича нисбий баландлик соҳалари тизмаларда 100 
метргача кесимларда 30-40 метргача етиши қайд қилинади. Ҳудуднинг 
унча катта бўлмаган ер майдонларида қумоқ тупроқлар қопламлари 
кузатилади. Тоғ тизмалари ҳудудларининг устки қатламлари турли хил 
миқдордаги майдаланган материаллар билан қопланган.
Ҳудуднинг иқлими кескин континентал бўлиб, ҳаво ҳароратининг 
сезиларли даражада мавсумий тебранишлари кузатилади. Ҳудудда 
максимал юқори ҳарорат ёз фаслида кузатилиб, +50
0
С гача кўтарилади ва 
йил давомида 70-80 кун мобайнида +38
0
С дан пастга тушмайди. Ҳудудда 
қиш фаслида ҳаво ҳарорати ўртача –8
0
Сни ташкил қилиб, умуман олганда 
эса қиш унчалик совуқ келмайди, баъзан қишда хам ҳаво ҳарорати +10
0
С 
дан +20
0
С гача кўтарилиши ҳолатлари қайд қилинади. Йилнинг барча 
мавсумлари бўйича ҳудудда кучли шамолларнинг эсиши хос хусусият 
ҳисобланиб, бунда баъзан чанг-тўзонли шамоллар туриши бир неча кун 
давом этади. Ҳудудда йиллик ёғингарчилик миқдори унчалик юқори эмас, 
бироқ йилнинг баъзи ойлари давомида бу қиймат 450 мм гача кўтарилиши 
кузатилади. Асосий ёғингарчилик миқдори асосан қиш ва баҳор 
фаслларида ёғади. 
Ҳудуднинг ўсимлик қоплами буталар ва ўтлардан ташкил топган. Ёз 
фаслида ўтлар қоплами қуриб қолиши кузатилади. 
Ҳудудда йўл тармоқлари кучсиз ривожланган бўлиб, асосан тупроқ 
йўллардан ташкил топган. Бироқ тадқиқот ишлари олиб борилган ҳудуд 
майдонларининг 
сезиларли 
даражадаги 
қисмида 
автотранспорт 
воситаларининг юриши катта қияликларни айланиб ўтиш ёки айланма 



йўллар орқали амалга оширилади. Ҳудудда амалга оширилган тадқиқот 
ишлари давомида сейсмик (косаларни) ётқизиш ва йиғиб олиш 
ишларининг асосий қисми қўлда бажарилди ва шунингдек бу ишларнинг 
таҳминан 20%и махсус ўровчи машиналар ёрдамида амалга оширилди. 
Тадқиқот ишлари давомида ҳудудда автотранспорт воситалари 
ҳаракатланиши таъсирида юзага келувчи, шунингдек юқори қувватга эга 
электр тармоқлари мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари (подалар) 
нинг ҳаракатланишлари таъсирида юзага келувчи ишлаб чиқариш 
шовқинлари мавжудлиги сабабли ишлар қийинлашиши кузатилди. Ҳудуд 
ишларни амалга ошириш қийинлиги бўйича IV тоифадаги гуруҳга 
киритилади. Ҳудудда аҳоли истиқомат қилувчи пунктларнинг нисбатан 
йириклари – Муборак, Қарши, Ғузор, Деҳқонобод, Бойсун, Шеробод 
туманлари ҳисобланади.
Дала ишларини бажарувчи ишчи гуруҳи, партиясини турли хил 
керакли материаллар, асбоб – ускуналар, қурилмалар, металлар, ёнилғи 
билан таъминлаш Яккабоғ посёлкасида жойлашган экспедиция базаси 
орқали амалга оширилди.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling