Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
23
қирғоғидан қарийб 3 км узун. Бруней эса оролда жойлашган ярим
анклав давлат бўлиб, фақатгина шимоли Жанубий Хитой денгизи,
қолган томонлари Малайзия султонлиги билан ўралган.
Тегишли тўлиқ анклав ҳудуд. Анклавларнинг бу ҳудудий
бирлиги ўзи мустақил бўлмай, маълум бир суверен давлатнинг
таркибий қисми ҳисобланади. Бунда асосий эътиборни уларнинг
ҳуқуқий жиҳатига қаратиш лозим. Жумладан, анклавлар де-факто
(амалда) мавжуд бўлиши мумкин, бироқ де-юре (ҳуқуқий
жиҳатдан) тан олинмаса, ўзига хос ҳудудий муаммолар юзага
келади. Жумладан, Ғарбий Берлин анклави собиқ Германия
Демократик Республикаси ҳудудида де-факто мавжуд бўлса-да,
социалистик немислар уни де-юре жиҳатдан тан олмаган ва фақат
1949 йилдагина Ғарбий Берлин ГДР ҳудудидаги ГФР эксклави
сифатида тан олинган [2, -Б. 22]. Анклав/эксклавларга хос бундай
ҳолатларни у ёки бу давлатлар ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий
муносабатлар динамикаси орқали изоҳлаш мақсадга мувофиқ.
Тегишли тўлиқ анклав ҳудудларга “анклав давлат”ларсиз
қолган барча тўлиқ анклав/эксклав ҳудудлар киради. Масалан,
БАА ҳудудидаги Уммон эксклави Мадҳа ёки Арманистон
ҳудудидаги Озарбайжон эксклави Ярадулла кабилар асосий
давлатнинг маъмурий жиҳатдан бир қисми ҳисобланади. Тегишли
тўлиқ анклав/эксклав ҳудудлардан кўпчилиги орол анклавларга
мансуб.
Орол анклавлар – бошқа давлатнинг ҳудудий сувлари
ичида жойлашган анклав/эксклавлар ҳисобланади. Бинобарин,
анклав ҳудудлар ўраб турувчи давлатнинг фақат геотория эмас,
балки акваториясида ҳам жойлашиши мумкин.
Денгиз бўйида жойлашган мамлакатлар соҳил зонасида ўзига
тегишли ҳудудий сувлик муҳитига эга. Бу 12 миллик
5
(19,308 км)
мустақил зонасидан ташқари давлатларга 200 мил (321,8 км)
радиусдаги махсус иқтисодий зона бошқаруви ҳам тегишли
5
1 денгиз мили – 1,609 км. Миля
https://ru.wikipedia.org/wiki/Миля
Do'stlaringiz bilan baham: |