Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий давлатгача масофа (км)
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 18 Соф эксклав
- 3-жадвал Жаҳондаги айрим соф эксклав ҳудудлар № Соф эксклав номланиши Асосий давлат Ўраб
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 17 2-жадвал Жаҳондаги айрим ярим анклав ҳудудлар № Ярим анклав номланиши Асосий давлат Ўраб турувчи давлат(лар) Майдони (км кв) Асосий давлатгача масофа (км) 1 Акротир Б.Британия Кипр 121,6 3100 2 Аляска АҚШ Канада 1 717 856 847 3 Гибралтар Б.Британия Испания 6,5 1535 4 Мактаарал Қозоғистон Ўзбекистон 1 800 туташган 5 Мелильа Испания Марокаш 13,4 153 6 Мусандам Уммон БАА 1 800 73,3 7 Окуси-Амбену Тимор- Лешти Индонезия 817,23 56,6 8 Пойнт-Роберц АҚШ Канада 12,65 15,86 9 Пеньон-де- Велес-де-ла- Гомера Испания Марокаш 0,04 150 10 Сент-Мартен Франция Нидерландия 53,2 6327 11 Сеута Испания Марокаш 18,5 25 12 Синт-Мартен Нидерландия Франция 34 6819 13 Тембуронг Бруней Малайзия 1 304 8,5 14 Шимоли-ғарбий бурчак АҚШ Канада 318,81 21 15 Шимолий Ирландия Б.Британия Ирландия 13 843 21,5 16 Эльм-Пойнт АҚШ Канада 0,98 1,56 17 Эренкей (Коккика) Шимолий Кипр Турк Республикаси Кипр 2,5 7,5 18 Қрим Республикаси Россия Украина 26 081 4,7 Жадвал муаллифлар томонидан шакллантирилган. Манба: [17] Назарий жиҳатдан ярим анклавлик хусусиятини исботлаш лозим бўлса, юқорида келтирилганидек, чегаралар нисбатига эътибор қаратилади, яъни: 740 80 = 9,25 > 1 Кўриниб турганидек, қиймат 1 дан катта ҳамда қуруқлик чегараси сувлик чегарасидан қарийб 9 марта узун. Буларнинг бари Гамбиянинг мутлоқ ярим анклавлигини тасдиқлайди ва ҳ.к. Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 18 Соф эксклав. Амалиётда кенгроқ қўлланиладиган “анклав” атамаси мавжуд бўлганда “эксклав” атамаси ўзи керакми?, деган савол туғилиши мумкин. Ушбу атаманинг муҳимлигини "соф (ҳақиқий) эксклав"ларни намойиш қила оладиган минтақалар мавжудлигида яққол ифодалаш мумкин. Соф эксклав – асосий давлатдан ажралган, икки ва ундан ортиқ давлат ҳудуди билан ўралган географик борлиқдир (3- жадвал). 3-жадвал Жаҳондаги айрим соф эксклав ҳудудлар № Соф эксклав номланиши Асосий давлат Ўраб турувчи давлат(лар) Майдони (км кв) Асосий давлатгача масофа (км) 1 Декелия ҳарбий базаси Б.Британия Кипр, Шимолий Кипр Турк Республикаси 129,3 3150 2 Дубровник- Неретва Хорватия Черногория, Босния & Герсеговина 1781 2,37 3 Кабинда Ангола КДР, Конго 7 273,25 49 4 Калининград Россия Полша, Литва 15 125 365 5 Нахичеван Озарбайжон Арманистон, Эрон, Туркия 5 502,75 25,2 6 Француз Гвианаси Франция Суринам, Бразилия 83 846 6 530 7 Ғазо сектори Фаластин Миср, Исроил 360 33,84 Жадвал муаллифлар томонидан шакллантирилган. Манба: [17] Умуман, соф эксклав бошқа давлатларга нисбатан анклав бўла олмайди, лекин ўзи тегишли давлатнинг асосий ҳудудига нисбатан эксклав бўлиб ҳисобланади. Масалан, Нахичеван Автоном Республикаси Озарбайжонга тегишли. Бироқ, у асосий ҳудуддан ажралган ҳолда, Арманистон ва Эрон чегарасида жойлашган (3-расм). Шунга кўра, Нахичеван ё Арманистон, ё Эронга нисбатан анклав бўла олмайди, аммо асосий давлатдан Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 19 узилиб қолганлиги учун эксклавликни намоён қилади. Бундай ҳолатларда, ўраб турган давлатлардан келиб чиқадиган анклавларга хос муаммолар камроқ бўлиши мумкин (бу муҳим бўлмаса ҳам), аммо эксклавлар муаммоси асосий давлатдан ажралганлиги сабабли мавжудлигича қолаверади. Бу борадаги муносабатлар аҳамиятини Россиянинг Калининград вилояти мисолида кўриш мумкин. Ушбу ҳудуд илмий жиҳатдан соф эксклав таърифига мос келади. Чунки у иккита давлат, Польша ва Литва давлатлари билан чегарадош. Бошқа томондан бу икки давлат Европа Иттифоқи (ЕИ) аъзоларидир. Шунинг учун, Калининград вилояти ЕИ давлатларига нисбатан ярим анклав ҳисобланади, яъни эксклав ҳудудига фуқароларнинг ҳаракатланиши ва маҳсулот етказиб бериш ва олиб чиқишда юзага келадиган муаммолар ЕИ ихтиёридалиги билан асосланади. У ёки бу атаманинг қўлланилиши анклав/эксклав ҳудуднинг ташқи дунёга нисбатан қайси нуқтаи назардан ўрганилаётганлигига боғлиқ. Калининграднинг Россия асосий ҳудудидан узилганлиги, қолаверса, икки мамлакат билан чегарадошлиги уни соф эксклавлигини кўрсатади. Бироқ, унинг ярим анклав каби денгизга чиқа олиши қанчалик соф эксклав деб аташга монелик қилади? Аслида эса ҳеч қандай. Чунки ҳудуд сувликка чиқа олгани билан, биринчидан, асосий давлатдан алоҳида ҳолда, иккинчидан, биттадан ортиқ давлат билан чегарадошликка эга ва ҳоказо. Шу жиҳатдан, соф эксклавларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: а) қуруқлик ичкарисидаги соф эксклав (Масалан, Нахичеван каби); б) қирғоқбўйи соф эксклави – бунда эксклавнинг бир қисми сувлик билан туташган бўлади. Масалан, Анголанинг Кабинда ҳудуди оилавий давлатдан алоҳида, яъни Конго ва КДР чегарасидаги Конго дарёсининг ўнг 3-расм. Қуруқликдаги соф эксклав |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling