Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
21 
Бироқ давлатлар мустақилликни қўлга киритиб, чегаралар “чегара 
вазифаси”ни бажара бошлагач, Фарғона райони пенеанклавликни 
намоён этиб, юк ва йўловчи ташишда муаммолар юзага келди. 
Гарчи, 1959 йилдаёқ Тошкент билан боғловчи Тошкент-Ангрен-
Қўқон автомобил йўли ўтказилган бўлса-да, ундаги транспорт 
воситаларининг ўтказувчанлик кўрсаткичи пастлиги ва орографик 
мураккабликлар алоқалар жараёнида қийинчиликларни келтириб 
чиқарган. Шу боис, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ, йўл 
мустақиллигига катта эътибор қаратилди. Чунончи, 1999-2000 
йилларда Европа-Осиё трансконтинентал автомобил йўлининг 
Ўзбекистондан ўтадиган қисмини жаҳон талабларига асосан 
таъмирлашнинг амалга оширилиши, кейинчалик, Ангрен-Поп 
йўналишида темир йўл (2016) ўтказилиши билан Фарғона 
водийсининг пенеанклавлик хусусияти бартараф этилган бўлса-да, 
ҳозир ҳам маълум маънода мураккаб вазиятлар кўзга ташланиб 
туради. Жумладан, бу борада Қамчиқ довонида табиий-географик 
жараёнлар (қор кўчкиси, сел, сурилма, туман ва ҳ.к.) натижасида 
келиб чиқадиган муаммоларни келтириш мумкин. 
Пенеанклав ҳудудлар сирасига Кляйнвальзерталь (Австрия), 
Пойнт Робертс (АҚШ), Ос-де-Сивис (Испания) кабилар мисол 
бўла олади (4-жадвал). Қолаверса, пенеанклав билан асосий ҳудуд 
туннел ёки бошқа транспорт инфратузилмалари орқали 
боғланиши билан унинг анклавга хос хусусияти бирмунча 
камаяди. 1912 йилгача Швейцариядаги Самнаун (тоғ йўли 
қурилгунга қадар), 1948 йилгача Испаниядаги Вал Д’Аран (тоғ 
туннели қурилгунгача) пенеанклавлиги билан характерланган 
бўлса, эндиликда улар бу рўйхатдан чиқарилган ва ҳ.к. [1, -Б. 40]. 
Анклав/эксклавларнинг топологияси уларнинг географик 
хусусияти бўлса, уларнинг суверенитети сиёсий жиҳати 
ҳисобланади. Шу жиҳатдан, бошқарув тамойили, яъни 
суверенлик хусусиятига кўра – мустақил тўлиқ анклав давлат, 
мустақил ярим анклав давлат, тегишли тўлиқ анклав ҳудуд, 
тегишли ярим анклав ҳудуд кабиларни ажритиш мумкин. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling