Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
30 
Голландияга қарашли биринчи тартибли алоҳида жойлашган 
анклав мавжуд (9-расм). 
Баарле 
комплекси 
ва 
унинг “матрёшка” типидаги 
анклавлари 
ўзида 
мавжуд 
геосиёсий атмосфера жиҳатдан 
бошқа ҳудудлардаги, нафақат, 
тартибли анклавлар, балки 
барча анклав/эксклав ҳудудлар 
учун намуна бўла олади. 
Чунончи, 
анклав/эксклав 
ҳудудлар уларга оид векторли 
муносабатларга киришган мамлакатлар ўртасида геосиёсий 
“нозик нуқта” ёки босим ўтказиш воситаси вазифасини бажарса, 
Баарле ҳудудида интеграцияни янада мустаҳкамловчи омил 
ҳисобланади. Мураккаб чегара ҳамда комплексдаги Бельгия ва 
Голландия 
ҳудудларининг 
бир-бирига 
кириб 
бориши 
анклавлардаги сиёсий ва 
иқтисодий ҳаёт, шунингдек
аҳолининг 
муносабатига 
салбий таъсир ўтказмайди 
(10-расм). 
Чунки 
икки 
давлатнинг 
ҳам 
Европа 
Иттифоқига аъзо бўлиши, ва 
бу 
орқали, 
қўшничилик 
муносабатларининг 
янада 
мустаҳкамланиши 
натижасида анклав/эксклав муаммолари томонлараро бартараф 
этилган [1, -Б. 136]. Баарле комплексидаги анклавларнинг Бельгия
ҳукуматига тегишли қисми Баарле-Хертог, Нидерландияга 
тегишли қисми эса Баарле-Нассау деб юритилади.
Жанубий Осиё модели: Ушбу модел этник, диний ва 
маданий жиҳатдан, умуман, бир-биридан фарқ қиладиган икки 
10-расм. Белгия ва Нидерландия 
анклавлари ўртасидаги “чегара” [170] 
9-расм. Баарле “матрёшка”си [169]


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
31 
мамлакат чегарасида вужудга келган бўлиб, уларнинг узоқ йиллар 
давомидаги мавжудлиги кўплаб келишмовчилик ва муаммоларни 
келтириб чиқарган. 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling