Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
42
I.2. Анклав ҳудудларнинг шаклланиш босқичлари
Анклав давлатлар ва ҳудудларнинг анклав/эксклавлиги
геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан ушбу тадқиқот объектининг
асосий қисмига киради. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқаро
ҳуқуқда қабул қилинган анклавларни қуруқлик билан ўралган,
давлатнинг асосий қисмидан ажралган ҳудуд сифатида қабул
қиладиган тор доирадаги таърифдан чекиниш лозим. Чунки, бу
таъриф ўхшаш сиёсий ва иқтисодий тавсифли бир қатор
ҳолатларни
эътиборга олмасдан, фақат “тўлиқ анклавлар”
атамасини ўз ичига олади. Масалан, тадқиқот доирасига ярим
анклавлар (денгизга чиқиш имкониятига эга ҳудудлар)ни ҳам
қамраб олиш мумкин. Анклавлар ҳақидаги тадқиқотлар аниқ
ҳуқуқий нормалар ва географик
конфигурацияларга нисбатан
кўпроқ инсонлар ҳамда улар ҳаётида ўз аксини топади. Қатор
ҳуқуқий муаммолар ушбу изланишлар жараёнида муҳокама
қилинса ҳам, тадқиқот доираси асосан геоиқтисодиёт ва геосиёсат
соҳаларига қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: