Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
41 
Ф.Малтус назарияси бўйича, аҳоли биологик қонунлар 
асосида геометрик прогрессия бўйича ўсади [53, -Б. 129]. Бу 
орқали аҳоли сонига кўра бир гуруҳдан бошқасига ўтиш ҳудудий 
поғоналашувнинг ўзгаришига нисбатан жадал кечади.
Ушбу жараёнга таъсир этувчи омиллар сифатида анклавдаги 
аҳоли билан боғлиқ қуйидаги: 
геосиёсий ва геоиқтисодий босим; 
иқтисодий ва ижтимоий таъминланганлик даражаси; 
сиёсий танлаш ҳуқуқи; 
аҳолининг ёш-жинс таркиби; 
диний таркиби; 
ҳудуднинг экологик ҳолати каби жиҳатларни келтириш 
мумкин. 
Чунончи, ўраб турувчи давлат томонидан анклавга геосиёсий 
ва геоиқтисодий босимнинг ортиши ундаги аҳолининг она 
давлатга кўчиб кетишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат 
қилади. Бу ҳолат ХХ аср 90-йилларида Ворух аҳолисининг катта 
қисмини асосий давлат – Тожикистонга миграциясида кузатилган.
Шунингдек, анклав ва она давлат ўртасида транспорт 
транзитлиги муаммоларининг вужудга келиши анклав ички 
бозорига салбий таъсир кўрсатади. Натижада, аҳолининг кундалик 
турмушида ноқуликлар вужудга келади.
Aсосий ва ўраб турувчи давлатлар ўртасидаги келишувга 
асосан, айрим анклав ҳудудлар аҳолиси учун фуқароликни танлаш 
имконияти ҳам берилади. Бунда анклав аҳолиси диний ва маданий 
жиҳатдан ўзи мойиллик билдирган ҳудудга кўчиб ўтиб, аҳоли 
сони ўзгаради ёки анклавга “барҳам берилади”. Бундай жараён 
2015-2016 йилларда Бангладеш ва Ҳиндистон ўртасидаги Куч-
Бихар 
анклавлар 
комплексидаги 
делимитация-демаркация 
ишларида амалга оширилган 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
42 
I.2. Анклав ҳудудларнинг шаклланиш босқичлари 
Анклав давлатлар ва ҳудудларнинг анклав/эксклавлиги 
геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан ушбу тадқиқот объектининг 
асосий қисмига киради. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқаро 
ҳуқуқда қабул қилинган анклавларни қуруқлик билан ўралган, 
давлатнинг асосий қисмидан ажралган ҳудуд сифатида қабул 
қиладиган тор доирадаги таърифдан чекиниш лозим. Чунки, бу 
таъриф ўхшаш сиёсий ва иқтисодий тавсифли бир қатор 
ҳолатларни эътиборга олмасдан, фақат “тўлиқ анклавлар” 
атамасини ўз ичига олади. Масалан, тадқиқот доирасига ярим 
анклавлар (денгизга чиқиш имкониятига эга ҳудудлар)ни ҳам 
қамраб олиш мумкин. Анклавлар ҳақидаги тадқиқотлар аниқ 
ҳуқуқий нормалар ва географик конфигурацияларга нисбатан 
кўпроқ инсонлар ҳамда улар ҳаётида ўз аксини топади. Қатор 
ҳуқуқий муаммолар ушбу изланишлар жараёнида муҳокама 
қилинса ҳам, тадқиқот доираси асосан геоиқтисодиёт ва геосиёсат 
соҳаларига қаратилади. 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling