Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
37 
бўлсак, бу анклавларнинг мавжудлиги қандайдир сиёсий 
кучларнинг делимитация-демаркацияси билан эмас, ярим аср 
аввал бу ердаги мавжуд қишлоқ аҳолисининг танлови билан 
боғлиқ ҳисобланади. 
Умумий қилиб айтганда, бир неча тартибли “матрёшка” 
типидаги 
анклавларнинг 
ҳудудий 
моделлари 
асосида 
қуйидагиларни келтириб ўтиш ўринли бўлади: 
1) Европа моделида интеграция омили сабаб анклавлик 
хусусиятларига оид геосиёсий ва геоиқтисодий муаммолар кўзга 
ташланмайди; 
2) Жанубий Осиё моделига мансуб анклавларда диний ва 
этник фарқлар туфайли узоқ йиллар давомида аҳоли ўртасида низо 
ва келишмовчиликлар такрорланиб турган. Икки мамлакат 
ўртасида келишув амалга оширилиб, бахсли ҳудудларнинг 
кўпчилигига барҳам берилиши ҳамда анклавлар аҳолисига 
фуқароликни танлаш имкониятининг берилиши қанчалик кўп 
бўлмасин, 
анклавларни 
тартибга 
солиш 
мумкинлигини 
ифодалайди; 
3) Яқин Шарқ моделига мансуб анклавларда этник, диний ва 
лингвистик умумийлик кўзга ташланиб, фақат сиёсий ирода 
анклавларнинг шаклланишида асосий ўрин тутган. Айни пайтда, 
анклав + она давлат + ўраб турувчи давлат (“матрёшка”да шундай 
вазифадаги анклав ҳудуд) ўртасида савдо алоқалари ва транспорт 
транзитлигининг фақатгина божхона назоратидан ўтказилиши, 
бироқ улардан геосиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида 
фойдаланилмаслиги бир неча тартибли анклавлар, аслида, жуда 
катта муаммо тугуни эмаслини билдиради ва ҳоказо.
Юқоридаги таҳлиллар асосида айтиш мумкинки,
• қўшничилик алоқалари яхши йўлга қўйилмаган ҳудудларда 
бир неча тартибли анклавлардан она давлатга ўтиш мураккаб,
низоли вазиятларни келтириб чиқаради. Шу жиҳатдан, векторли 
муносабатларни ижобий тарзда ташкил этиш лозим



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling