Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
40
кўрсаткичдаги жиҳатдан бошқа-бошқа ҳисобланади. Чунончи,
майдонининг катталиги ва аҳоли сонига кўра
йирик, ўртача, кичик
ва
митти анклавлар гуруҳи берилган.
Бунда бирор анклав
аҳолисининг сонига кўра бир гуруҳга мансуб бўлса, майдонига
кўра бошқасига тегишли бўлиши мумкин, яъни моделдаги майдон
ва аҳоли таснифланиши номланиш жиҳатдан бир ҳил, холос.
Масалан, Сўх аҳолисига кўра
ўртача (77,6 минг киши), майдонига
кўра эса
кичик (221 км кв) анклав бўлиб, икки ҳил
таснифга
мансуб. Қолаверса, айрим анклав/эксклавлар ҳар икки кўрсаткич
бўйича ҳам бир номдани гуруҳга мансуб бўлиши мумкин (2-
илова).
Ушбу таснифлашнинг аҳамиятли томони шундан иборатки,
анклавнинг қайси гуруҳга мансублигига қараб ундаги ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий вазиятга баҳо бериш мумкин. Жумладан,
анклав
майдони катта, аҳолиси оз бўлса, ундаги ижтимоий-
иқтисодий жараён нисбатан барқарор, аксинча бўлса, беқарор дея
баҳолаш мумкин. Чунончи, Марказий Осиёдаги Ворух майдонига
кўра “кичик”, аҳоли сонига кўра “ўртача” анклав ҳисобланади.
Aҳоли зичлиги 1 км кв майдонга 290 кишидан ортиқ. Aҳоли
йиллик ўсиш кўрсаткичларининг юқорилиги
15
натижасида
анклавда ер-сув ва ресурслардан фойдаланиш каби бир қанча
муаммоларига “дуч келиши”ни прогноз қилиш мумкин.
Aнклавнинг “даражаси” маълум вақт давомида ўзгариб
туради. Хусусан, майдонига кўра бир гуруҳдан бошқасига ўтиши
қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин:
aсосий ва ўраб турувчи давлатлар ўртасидаги келишув
асосида анклав ҳудудининг бир қисмини ўраб
турувчи давлатга
қўшиб юборилиши;
асосий ва ўраб турувчи давлатлар ўртасидаги келишув
асосида анклав ҳудудга ўраб турувчи давлат бир қисмининг
қўшилиши ва ҳоказо.
15
Ер юзи аҳолисининг ўртача ўсиш кўрсаткичидан қарийб 1,5 баробар ортиқ