Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


-чизма  Бир неча тартибли (“матрёшка”) типдаги анклавлар


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

2-чизма 
Бир неча тартибли (“матрёшка”) типдаги анклавлар
(Куч-Бихар мисолида) 
 
A. Биринчи ва иккинчи тартибли 
анклавлар комплекси 
Б. Биринчи, иккинчи ва учинчи 
тартибли анклавлар комплекси 
Юқоридаги каби зиддиятларни нисбатан камайтириш учун 
1974 йил илк бора Ҳиндистон – Бангладеш чегара муаммолари 
бўйича музокараларни олиб борди. 1974 йил 16 майда Индира 
Ганди ва Шайх Мужибур Раҳмон ўртасида “Ер чегаралари 
тўғрисида”ги Битим имзоланган бўлиб, унда низоларга сабаб 
бўлаётган анклавлар алмашинуви кўзда тутилган [41]. 
Шартномага биноан, Ҳиндистон Берубари иттифоқининг №12-
сонли анклавини сақлаб қолди, Бангладеш эса Ҳиндистон билан 
"Тин Бингҳа" деб номланган йўлак (178 x 85 метр) бериб, 
Ҳиндистон билан учинчи тартибли Даҳал Хаграбари эксклавини 
сақлаб қолди. Бангладеш 1974 йилда бу шартномани тезда 
ратификация қилди, аммо Ҳиндистон буни уддалай олмади. 
Ғарбий Бенгалия, Трипура ва Aссамда чегарадаги 6,1 километр 
ҳудуднинг делимитация ва демаркациягаси тўлиқ амалга 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
34 
оширилмай қолади. Тин Бингҳа йўлаги 1992 йилда Бангладешга 
маҳаллий қарама-қаршиликлар остида ижарага берилади [39]. 
1997 йилда икки мамлакат томонидан чегараланиш 
номувофиқликларига ечим топиш мақсадида анклав/эксклав 
ҳудудлар рўйхати шакллантирилади. Орадан тўрт йил ўтиб, 
анклавларнинг тафсилотларини ишлаб чиқиш учун иккита қўшма 
чегара ишчи гуруҳи тузилади. 2007 йил май ойида қўшма рўйхатга 
олиш ўтказилади ҳамда 2011 йил сентябрь ойида Ҳиндистон ва 
Бангладеш ўртасида 1974 йилги «Ер чегаралари тўғрисида”ги 
Битимга қўшимча протокол имзоланади [42]. 
Бу орқали, 2015 йил икки давлат хукумати томонидан кўплаб 
анклавларни алмаштириш маъқулланиб, аҳолига фуқароликни 
танлаш имкониятини берилади [43]. Бу борада, Ҳиндистон Олий 
суди узоқ давом этган муҳокама жараёнидан сўнг анклавлар 
алмашинуви Конституцияни бузмаслиги ёхуд суверенитетга зарар 
этказмаслиги тўғрисида қарор чиқаради [44, -Б. 285]. Aнклавлар 
алмашинуви 2015 йил 31 июлдан 2016 йил 30 июнгача босқичма-
босқич амалга оширилиши белгиланиб, 2015 йил 31 июлда кўплаб 
анклавлар ўзаро алмашилади ва шу йилнинг 30 ноябрида 
анклавлар аҳолисини кўчириш тугалланади [45]. Мазкур лойиҳа 
амалга оширилганидан сўнг, жаҳондаги анклав/эксклав ҳудудлар 
тенг яримга қисқариб, 
Ганг ҳавзасидаги кўплаб 
муаммолар 
бартараф 
этилди. Демак, узоқ вақт 
давомида этник ва диний 
омиллар 
сабаб 
ўзаро 
“парчаланган” Куч-Бихар 
минтақасидаги моделнинг 
асоси “тарихга айланди”.
Бу модел узоқ вақт 
давомида ўз “бағри”га жаҳондаги ягона учинчи тартибли анклав 
Даҳал Хаграбари (Ҳиндистон эксклави) деб аталувчи шоли 
12-расм. Жаҳондаги ягона учинчи тартибли 
анклав ҳудуд – Даҳал Хаграбари [11] 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling