Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
45 
йўқотганлар (ёки ҳеч қачон тўла мустамлака бўлмаганлар). Шу 
сабабли, уларга тобе ҳудуд эмас, балки муайян давлатнинг 
таркибий 
қисми 
сифатида 
қаралади. 
Аввалдан, 
ушбу 
ҳудудларнинг аксариятида асосий давлатда яшовчи титул (асосий) 
миллат кўпчиликнии ташкил қилганлиги сабабли мустамлака 
ҳудуд ҳисобланмаган. Масалан, Сеута ва Мелилья аҳолиси 
таркибида марокашликларга нисбатан испанлар кўпроқ бўлган 
[56, -Б. 161]. 
Юқорида олиб борилган таҳлиллардан маълум бўладики, 
ҳар бир “тўлқин”лар (4-чизма) оқибатида шаклланган 
анклав/эксклав ҳудудлар ўз вақтида маълум сиёсий объект ёки 
“организм” вазифасини бажарган. Кейинчалик, анклавлар 
жойлашган минтақаларда сиёсий бошқарув тизимининг ўзгариши 
натижасида ё улар ўраб турувчи давлат томонидан “ҳазм қилиб 
юборилган” ёки алоҳида анклав сифатида де-факто ва де-юре 
мавжуд бўлган. 
Ҳозир жаҳонда содир бўлаётган жараёнлар натижасида 
истиқболда “янги тўлқинлар”нинг давом этиши эҳтимолдан ҳоли 
эмас. Зеро, айрим давлатларда маъмурий-ҳудудий субъектларнинг 
мустақилликни қўлга киритишга интилаётгани (Руминиядан 
Секуи, Косовадан Шимолий Косова, Суриядан Сурия Курдистони 
ва ҳ.к.) бунга яққол далил бўла олади.
I.3. Анклав/эксклав ҳудудларда шаклланган муаммоларни 
тадқиқ этишнинг геосиёсий ва геоиқтисодий таҳлили
 
Анклав/эксклав ҳудудлар ўзига хос географик, геосиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга. Хусусан, анклавларнинг 
мавжудлиги чегараланишдаги номувофиқликлар натижаси 
ҳисобланади. Қолаверса, мустамлакачилик даврида чуқур 
таҳлилларни амалга оширмасдан ўтказилган маъмурий-ҳудудий 
чегаралар вақт ўтиши билан халқаро аҳамият касб этиб, 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling