Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
43
давлатчилик тўлиқ ҳудудлар
асосида эмас, балки феодалларга
тегишли ерлар билан белгиланган. Бу эса давлат ҳудудларида
кўплаб анклав ва эксклавларнинг шаклланишига, яъни
ҳудудларни харид қилиш, ворислик ҳуқуқи,
жанглар олиб
борилиши, черковга қилинган хайриялар орқали «қурама
давлатлар» тузилишига имкон берган. Ушбу даврда маълум бир
феодал ёки ҳукмронлик қилаётган сулола/авлод мулки асосида
юзлаб, хатто, минглаб ҳудудий анклав ва эксклавлар мавжуд
бўлган. Европада миллий давлатлар ҳудудлар консолидацияси
натижасида пайдо бўла бошлагач, бу жараён Вестфаль тизимигача
мавжуд бўлган кўплаб анклав/эксклавларга барҳам берган. Шунга
қарамасдан, ҳозирги кунда ҳам халқаро
муносабатларнинг
Вестфаль тизимигача бўлган даврига мансуб анклавлар (бирор
давлатга тегишли анклавлар – Баарле, Бюзинген, Лливия ва б.) ва
мустақил анклав давлатлар (Монако, Сан-Марино, Ватикан)
сақланиб колган.
Иккинчи тўлқин XVI–XIX асрлар давомида Испания,
Португалия, Франция, Буюк Британия, Нидерландия, кейинчалик,
Германия ва Россия сингари давлатларнинг бошқа давлатлар –
минтақаларни ўзларининг мустамлакаларига айлантиришга
уринишлари билан боғлиқ. Чунки, айнан, бу мамлакатлар феодал
тарқоқ эмас, балки ўша даврнинг
марказлашган давлатлари эди
[54, -Б. 448]. Бунда метрополия давлатларга нисбатан тегишли
бўлган ҳудудлар (орол ёки оролларда жойлашган давлатлардан
ташқари) кўпроқ эксклав кўринишида намоён бўлган. Анклавлар
вужудга келишининг иккинчи тўлқини
натижасида вужудга
келган
анклав/эксклавларнинг
кўпчилиги
халқаро
муносабатларда мустамлакачилик тизими емирилиши билан
барҳам топган. Шунга қарамасдан бугунги кунгача ушбу
анклавларнинг айримлари сақланиб қолганлигини Сеута ва
Мелилья анклавлари мисолида кўришимиз мумкин.
Анклавлар пайдо бўлишининг иккинчи тўлқинидан фарқли
равишда,
учинчи тўлқин Ер
юзида мустамлакачилик