Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
44
империяларининг парчаланиши билан боғлиқ. Бу жараёнда
биринчидан, дунёнинг у ёки бу минтақаларида собиқ
империяларга тегишли бўлган эксклавлар пайдо бўлган.
Иккинчидан, собиқ мустамлакаларга мансуб ҳудудларнинг чегара
чизиқлари белгиланишида нафақат «марказга тобе» анклавлар,
балки мустақил анклав давлатлар ҳам шаклланди. Бу тўлқин
натижасида вужудга келган анклавларга мустақил Лесото, Бруней
ва Гамбия давлатлари ҳамда Ҳиндистон ва Бангладеш орасида
шаклланган Куч-Бихар ва Тембуронг анклавлари мисол бўла
олади.
Социалистик тузумнинг емирилиши, асосан кўпмиллатли
Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши билан анклавлар пайдо
бўлишининг тўртинчи тўлқини юзага келганлигини қайд этиш
мумкин. Ўтган аср 90- йилларининг бошларида жаҳон сиёсий
харитасида йигирмага яқин анклавлар пайдо бўлган [1, -Б. 54].
Уларнинг аксарияти, айнан, 1991 йилга тўғри келади. Фақатгина,
1990 йилда Литва мустақиллиги эълон қилиниши билан
Калининград ва Погири Россия учун эксклавга айланиб қолди [55,
-Б. 56]. 1991 йилда Марказий Осиё давлатларининг ўз
мустақиллигини эълон қилиши билан минтақада ўнга яқин
анклав, шунингдек, бошқа кўпмиллатли социалистик давлат –
Югославиянинг парчаланиши билан Саставчи анклави ва
Дубровник эксклави юзага келганлиги кўпчиликка маълум.
Жумладан, юқоридаги “тўлқин”лар натижасида вужудга
келган анклав/эксклав ҳудудларни географик ва геосиёсий
жиҳатдан таҳлил қилиш ушбу тадқиқот доирасидан асосий ўрин
олади.
Одатда,
мустамлакачилик
давридаги
ва
мустамлакачиликдан кейинги даврда вужудга келган анклавлар
орасида таққослаш ўтказилади. Айрим мустамлакачиликдан
кейинги
даврда
пайдо
бўлган
анклавлар
Европада
мустамлакачилик империялари шаклланиши натижасида вужудга
келган.
Бироқ, вақт ўтиши билан улар ўз мустамлака ҳолатини
Do'stlaringiz bilan baham: |