Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
46 
давлатлараро кескин зиддиятларга сабаб бўлмоқда. Одатда, 
анклавлар бир қанча кўрсаткичларга кўра:
✓ анклав ҳудудга ўтиш (транспорт) ҳуқуқи;
✓ чегараланишдаги 
делимитация 
ва 
демаркация 
муаммолари; 
✓ иқтисодий, хусусан, савдо-сотиқ масалалари;
✓ эҳтиёжий ресурслар, яъни озиқ-овқат, ичимлик суви, 
иссиқлик (электр ва табиий газ) таъминоти билан таъминлаш 
масалаларида ўраб турган давлатга боғлиқ бўлади.
Юқоридаги географик ва геосиёсий таҳлиллар шуни 
кўрсатадики, ўраб турган давлат анклав ҳудудга осонлик билан 
босим ўтказа оладиган омилларга эгалик қилади. Бунда асосий ва 
ўраб турган давлатлар анклав ҳудудлардан геосиёсатдаги “катта 
ўйин”да қурол сифатида фойдаланади, яъни анклав ҳудудларнинг 
мавжудлиги давлатлараро муносабатларда катта аҳамиятга эга.
Aнклав/эксклавлар 
масаласи 
геосиёсатнинг 
бошқа 
соҳаларидан фарқли ўлароқ, унчалик ривожланмаган тадқиқот 
йўналишидир. Мавжуд илмий адабиётларда тадқиқотчилар асосан 
индивидуал 
анклав 
минтақаларини 
ўрганиш 
билан 
шуғулланадилар. 
Анклавлар географияси анклав/эксклав ҳудуднинг турли 
жиҳатларини таҳлил қилиш орқали улардаги муаммоларни 
бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади. Жумладан
уларнинг шаклланиш омиллари, гуруҳланиш хусусиятлари
мавжудлик муаммолари ва, ниҳоят, йўқолиб кетишига таъсир 
этувчи омилларни умумлаштириш асосида комплекс таҳлилни 
амалга ошириш имконияти вужудга келади (5-чизма). 
Анклавларни 
шакллантирувчи 
омиллар. 
Анклав 
ҳудудлар маълум ижтимоий-иқтисодий омиллар ва турли 
сабаблар таъсирида вужудга келади. Жумладан, 
* Миллий-ҳудудий чегараланишнинг номукаммаллиги, яъни 
ҳудудни табиий, иқтисодий-ижтимоий хусусиятларини тўлиқ 
ўрганилмасдан, делимитация – демаркация ишларининг амалга 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling