Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
50 
* Ўраб турувчи давлатнинг анклавни қўшиб олиши унинг 
барҳам топишига олиб келади. Бундай ҳолат, одатда, векторлараро 
тўқнашувларни келтириб чиқаради. 2021 йил баҳорда Яқин 
Шарқдаги Фаластин-Исроил муносабатлари бунга яққол мисол 
бўла олади, яъни Исроилнинг Фаластинга тегишли Ғазо сектори 
соф эсклавини қўшиб олиш юзасидан амалга оширган босими 
ортида анклавнинг барҳам топишига сабаб бўлувчи юқоридаги 
омил асосий ўрин тутади. 
Анклав ўрнига икки давлат ўртасида ер алмашиш орқали 
тинч йўл билан анклав ҳудудлар тугатилади. Бунда анклав 
аҳолисининг сиёсий иродасига кўра фуқароликни танлаш 
имконияти берилади. Худди шундай келишув 2018 йилда 
Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида Барак анклави бўйича амалга 
оширилиб, тенг майдондаги ер алмашиниш эвазига “оғриқли 
нуқта”лардан бири Барак анклавига барҳам берилди. 
* Анклав ҳудудни сотиб юбориш натижасида унинг 
тугатилиши кузатилади. Аммо шундай ҳолатлар ҳам бўладики, 
бунда анклав топологик жиҳатдан ўз хусусиятини сақлаб қолиб, 
фақатгина тегишлилик жиҳатдан мақомини ўзгартиради. Чунончи, 
1867 йил Россия Империясига қарашли Алясканинг 7,2 млн доллар 
[57] эвазига АҚШга сотиб юборилиши оқибатида Шимолий 
Американинг шимоли-ғарбидаги мазкур ҳудуд Россиянинг ярим 
анклавлидан АҚШнинг ярим анклавига айланди ва ҳ.к. 
* Анклавдан воз кечиш орқали асосий давлат ҳудудий 
жиҳатдан “ютқазади”. Одатда, майдони йирик мамлакатлар митти 
анклавлардан воз кечиши кузатилади. Хусусан, 2015-2016 
йилларда Ҳиндистон ҳамда Бангладеш ўртасидаги низоли 
ҳудудларни бартараф этиш юзасидан қайта амалга оширилган 
делимитация-демаркация 
ишлари 
орқали 
Ҳиндистон 
анклав/эксклавларини Бангладешга алмашлаш орқали жами 40 км
2
ҳудуд “ютқазди” [36]. 
* Аҳолининг сиёсий иродасини инобатга олиш натижасида 
ҳам анклавларга барҳам берилиши мумкин. Бунда анклав 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling