Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
51 
аҳолисига фуқароликни танлаш ҳуқуқи берилади [58]. Куч-Бихар 
анклавларидан кўпчилигининг тугатилишида ҳам, айнан, мазкур 
омил инобатга олинган. 
Анклав/эксклав ҳудудларнинг мавжудлик муаммоси жаҳон 
бўйича минтақавий хусусиятга эга. Асосан, анклавлар юзасидан 
олиб борилган тадқиқотларда уларнинг сиёсий жиҳатларига урғу 
берилган. Мазкур монографияда, қўшимча равишда, анклавлар 
географик, геосиёсий, геоиқтисодий ва топонимик нуқтаи 
назардан ўрганилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Чунончи, анклавлардаги мавжуд муаммолар бу “митти” 
ҳудудларни “улкан стратегик тугун”ларга айлантиради. Бу 
“тугун”ларни шакллантирган жиҳатларни ўрганиш анклавлар 
географиясининг фундаментал асоси ҳисобланади. Бу борада 
хорижий тадқиқотчиларнинг илмий ишланмалари ўрганиб бориш 
“калаванинг учи”ни топишда ўзига хос дастур ул-амал бўла олади. 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
52 
II боб. МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ АНКЛАВ/ЭКСКЛАВ 
ҲУДУДЛАРНИНГ ГЕОСИЁСИЙ ВА ГЕОИҚТИСОДИЙ 
МАНЗАРАСИ 
II.1. Марказий Осиёда амалга оширилган миллий-ҳудудий 
чегараланишнинг тарихий-географик таҳлили 
 
Марказий Осиё минтақаси Евросиё материгининг марказий 
қисмида жойлашган бўлиб, Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши 
натижасида 1991 йилдан жаҳон сиёсий харитасида мустақил 
давлатлар сифатида таркиб топган 5 та давлат – Қозоғистон, 
Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 
иборат. Минтақа географик ўрнининг ўзига хослиги шундан 
иборатки, ундаги мамлакатларнинг бирортасида бевосита дунё 
океанига чиқиш имконияти йўқ.
Минтақанинг умумий майдони 4 млн 69 минг км кв бўлиб, 
қуруқликнинг 2,7 фоизини эгаллайди. Марказий Осиёнинг 
демографик салоҳияти жаҳон аҳолисининг қарийб 1 фоизини 
ташкил этган ҳолда, аҳолининг умумий сони 76,1 млн кишидан 
иборат [59]. 
Марказий Осиё жойлашув ўрнига кўра ўзига хос ҳудуд 
бўлиб, табиий ва инсон ресурсларига ғоят бой, айниқса, ядровий 
қуролга эга бўлган Россия – Хитой – Эрон мамлакатлари ўртасида 
жойлашган геостратегик аҳамиятга эга субрегион ҳисобланади.
Шу билан биргаликда, халқаро терроризм, экстремизм ва 
наркобизнес таҳдиди мавжуд, субрегион бевосита беқарорликнинг 
йирик ўчоғи яқинида жойлашган. Бу вазият минтақадаги 
мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлик ва яхлитликда фаолият олиб 
боришини тақозо этади [60, -Б. 515]. Ҳозирги даврда минтақа 
мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан бир – бири билан 
ўзаро узвий боғлиқ ҳисобланади. Чунки, унинг ҳудудий 
жойлашуви ҳамда географик жиҳатлари яхлит бир маконни 
шакллантиришни талаб қилади. Айнан шу жиҳатдан, минг йиллар 
давомида мазкур ҳудуд ягона комплекс сифатида шаклланган 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling