Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
32 
қўшилиш имконияти мавжуд эди. Куч-Биҳар муниципалитети 
1949 йилда Ҳиндистон таркибига қўшилди. Aнклавларнинг 
аксарият қисмини "анклавликдан чиқариш" истаги 1958 йилда 
Ҳиндистон Бош вазири Жавоҳарлал Неру ва Покистон Бош вазири 
Ферозхон Нун ўртасида “Икки мамлакат ўртасида ҳудуд 
алмашиниш тўғрисида”ги Келишувда намоён бўлди. Aммо, ер 
алмашиниш мамлакат конституциясига тўла мос тушмаслиги 
сабаб Ҳиндистон Олий суди томонидан келишувнинг амалга 
оширилишини осонлаштириш учун 3-сонли Қарор билан 
ўзгартириш киритилади. Шундай бўлсада, Жанубий Берубари 
анклавини кўчиришга қарши бўлганлиги сабабли тузатиш қабул 
қилинмади [39]. Кейинчалик, Ҳиндистоннинг Покистон билан 
муносабатлари ёмонлашганлиги сабабли, бу масала ҳал қилинмай 
қолган.
Покистоннинг шарқидаги озодлик курашлари натижасида 
1971 йилда Покистон таркибидан Бангладеш (Шарқий Покистон) 
ажралиб чиқди [40]. “Янги туғилган” давлатнинг шимоли-ғарби ва 
Ҳиндистоннинг 
шимоли-
шарқий чегара зонасида 
“Куч-Бихар 
анклавлар 
комплекси” таркиб топди 
(11-расм). 
Натижада, 
вужудга 
келган 
анклав/эксклав аҳолисида 
фуқаролик 
ваколат 
ва 
имкониятлари сўроқ остида 
қолди. Ҳатто, улар она 
давлатдаги 
сайлов 
жараёнларида 
ҳам 
эътиборга 
олинмаган. 
Қолаверса, улар сув, энергия ва ресурслардан фойдаланиш каби 
давлат қулайликларидан узилиб қолган эди. Назарий жиҳатдан, 
анклав аҳолиси ўзларини ўраб турган давлат миллий чегараларини 
11-расм. Куч-Бихардаги биринчи, иккинчи 
ва учинчи тартибли анклавлар  


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
33 
кесиб ўтиш учун визага муҳтож бўлсада, виза фақат она 
давлатдаги йирик шаҳарларга бориш учун берилган, холос. 
Ваҳоланки, тартибли анклавлардан она давлатга ўтиш учун бир 
неча босқичлардан ўтиш лозим бўлади (1-чизма). Aҳолининг 
бошқа эҳтиёжий миграцияси, натижада, ўзига хос низоларга сабаб 
бўлган. 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling