Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
38 
• энтик ва диний жиҳатдан хилма-хилликка эга минтақада 
шаклланган анклавлар ва ўраб турувчи давлат ўртасида вақт 
ўтиши билан низолар келиб чиқиши мумкин. Шуни инобатга 
олган ҳолда, анклавлар комплекси мавжуд ҳудудда гуманитар 
муҳитни шакллантириш, бу турдаги социал жараёнларни таҳлил 
қилувчи сиёсий институтларни ташкил этиш лозим; 
• анклав/эксклавлар билан боғлиқ низолар давлатлараро 
муносабатлар ёмонлашувининг бош омилига айланган ҳолларда, 
анклавлар алмашинуви, ҳудудий айирбошлаш ёки бошқа йўллар 
билан анклавни тугатишга эришиш лозим; 
• интеграция жараёнлари ижобий ва ўзаро алоқалар фаол 
кечадиган давлатлар ўртасидаги “матрёшка” билан боғлиқ 
ечимлардан бошқа минтақалар учун намунавий келишув 
лойиҳалари тузишда фойдаланиш даркор ва ҳоказо. 
Демак, агарда асосий ва ўраб турувчи давлатлар ўртасида 
ҳамкорлик алоқалари тўғри йўлга қўйилса, анклав/эксклав 
ҳудудлар чегалардаги “аланга манбаи” эмас, алоқаларни янада 
мустаҳкамлаб, боғлаб турувчи “халқа” вазифасини бажара 
бошлайди.
Aнклав ҳудудларнинг майдон ва аҳоли сонига кўра таснифи 
 
Маълумки, ҳар бир тадқиқот объектини илмий жиҳатдан 
тадқиқ этиш, ўрганишнинг қулай йўли уни таснифлаш орқали 
босқичма-босқич таҳлил этишдир. 
Шу жиҳатдан, анклав/эксклав ҳудудларни майдонининг 
катталиги ва аҳолисининг сонига кўра ўрганиш асосида ўзига хос 
вазиятлар намоён бўлиб, маълум қонуниятлар кўзга ташланади.
Чунончи, 
ушбу монографияда ҳудудий кўлам ва 
демографик “юк”дан келиб чиққан ҳолда, анклавларни 
таснифлашнинг “майдон
13
↔ аҳоли
14
модели шакллантирилиб,
13
Е.Ю.Винокуров методи бўйича шакллантирилган тасниф 
14
Ш.З.Жумаханов ва A.М.Тошпўлатов методи бўйича шакллантирилган тасниф 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling