Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яқин Шарқ модели
- “Араб салласи”.
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 35 майдонини олган эди (12-расм). Анклавлар масаласи бўйича мавжуд муаммолар юзасидан икки мамлакат ўртасида шартноманинг имзоланиши анклавлар аҳолисига фуқароликни танлаш имконини берди. Бу орқали, диний-этник “орол”ларга барҳам берилди. Бироқ “янги фуқаро”ларнинг, ўз навбатида, Ҳиндистон ёхуд Бангладешнинг бир қисмига айланиб кетиши, уларнинг манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш тизимини ташкил этиш каби долзарб масалалар Куч-Бихар борасида ҳали кўплаб тадқиқотлар ўткаишни тақао этади. Яқин Шарқ модели: Бу моделдаги биринчи ва иккинчи тартибли анклавларнинг шаклланиб, “матрёшка”ни вужудга келтириши ўша ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий хоҳиш-иродаси туфайли сиёсий маконни танлаш жараёни билан узвий боғлиқ ҳисобланади. “Араб салласи”. Бир неча тартибли анклав типли “матрёшка”лардан яна бири Арабистон ярим оролининг шимоли- шарқида жойлашган Мадҳа ва Наҳва анклавларидир (13-расм). Мадҳа – Уммон султонлигининг Мусандам 12 губернаторлигига қарашли биринчи тартибли анклав бўлиб, майдони 75 км кв [46], аҳоли сони деярли икки минг кишидан ортиқ ҳисобланади [47]. Наҳва – Мадҳа анклавининг ичида жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигига қарашли иккинчи тартибли анклав. Майдони 5,26 км кв [48] бўлиб, аҳолиси минг кишидан ортади [17]. 12 Мусандамнинг ўзи ҳам Уммон султонлигига қарашли ярим анклав ҳисобланади 13-расм. “Араб салласи” Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 36 Бу икки анклав/эксклавнинг ҳам араб давлатларига тегишли бўлганлиги ва шаклий хусусиятини инобатга олиб, уларга нисбатан “араб салласи” атамасини қўллаш ўринли бўлади. Шунингдек, жуда иссиқ ҳудудда жойлашганлиги ҳамда картографик кўринишига қараб уларни айрим манбаларда “қовурилган тухум”га ҳам қиёслашади [49]. “Араб салласи”нинг вужудга келиши ХХ асрнинг иккинчи чорагига бориб тақалади. Чунончи, 1930 йилларнинг охири 40 йилларнинг бошларида Мусандам ярим оролини бошқарган тўртта ўзаро рақиб уруғ(клан)ларнинг (Рас-Aл-Хайманинг Ал- Қосим, Шаржанинг Aл-Қассим, Ал-Фужайранинг Aл-Шарқи ва Мусандамнинг Бу-Саид) раҳбарлари ўзаро йиғилиб, бу тўрт шайхлик ареали кесишган ҳудуддаги бир гуруҳ қишлоқ оқсоқолларини мажлисга чақиришди ҳамда уларнинг қайси шайхликка содиқлиги ҳақида муҳокама олиб боришди. Бундан маълум бўлдики, ҳозирги Наҳва ўрнидаги қишлоқ аҳолиси Шаржа (БАА)ни, уни ўраб турган қишлоқ аҳолиси эса Мусандам (Уммон)ни танлади. Уруғ сардорлари ва Буюк Британиянинг Ҳамдўстлик давлатларидаги вакили Жулиан Уолкер ўртасидаги музокаралардан сўнг чегаралар белгиланди ва, кейинчалик, 1969 йилда якунланди [50]. Айниқса, 1971 йилда Уммон ва БААнинг мустақил бўлиб ажралиб чиқиши [51] Мадҳа ва Наҳвани халқаро анклавларга айлантирди. Ҳозирги вақтда икки анклав ўртасида низолар деярли кузатилмайди, аҳоли “Араб салла”сининг ҳар иккала қисмида ҳам араб тилида гаплашади. Муомалада икки давлатнинг пул бирлиги ҳам фойдаланилади, бироқ Мадҳада уммон риалининг ўрнига амирлик дирҳамини ишлатиш учун енгилгина “жарима” бор, яъни нархларда бироз номутаносиблик келиб чиқади, холос. Анклавлардан кириб-чиқишда виза талаб қилинмайди [52]. Қолаверса, улар бир-бири билан сифатли автомобил йўли орқали боғланган, геосиёсий жараёнларда ўзига хос “дастак” вазифасини бажармайди. Хусусан, улар мансуб бўлган моделга асосланадиган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling