Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Куч-Бихар. Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасида вужудга
келган “геосиёсий архипелаг” жаҳондаги энг чалкаш чегараланиш масалаларидан бири сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида пошо (рожа) анклавлари деб номланган [37]. Ушбу ҳудуддаги кўплаб анклав/эксклавларнинг шаклланиши, асосан, 1713 йилга бориб тақалади. Бу йили Куч-Бихарнинг маҳаражаси ва Бобурийлар императори томонидан бир қатор кичик урушларга барҳам берилади. Қўшинлар ўзлари эгаллаган қалъа-ҳудудларни, айни пайтдан бошлаб, топологик жиҳатдан қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолишади. Улардаги мавжуд аҳоли шу пайтгача солиқ ва бошқарув юзасидан ўзи тегишли бўлган мамлакатга феодал жиҳатдан эксклав бўлиб қўшилади. Геосиёсатчи Ритс Жонснинг сўзларига кўра, бундай “илма-тешик” ҳудудларда орадан эллик йил ўтгач, Британиянинг “Ост-Индиа” компанияси томонидан номувофиқ чегараланишни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар муваффақиятсиз тугади, чунки феодал анклавларнинг аҳолиси ўраб турувчи давлат нуфуси билан ассимиляция 11 бўлишдан кўра, анклавлик хусусиятини афзал кўрди [38]. Мураккаб тарихий сабабларга кўра, Ҳиндистон – Бангладеш чегараси бўйлаб Куч-Бихардаги анклавлар – ҳар томондан тўлиқ бошқа давлат томонидан ўралган суверенитетнинг кичик қисмлари харитага қўшилди (3-илова). 1947 – 1949 йилларда Покистон ва Ҳиндистоннинг Британиядан ажралиб чиқиши натижасида чегара олди ҳудудларда этник ва чегараланиш муаммолари тобора сиёсий тус ола бошлади. Ҳиндистон бўлиниб бўлгач, Рангпур Шарқий Покистон (Бангладеш)га қўшилди. Куч-Бихар штати ҳамда ундаги анклав/эксклавларнинг Ҳиндистон ёки Шарқий Покистонга 11 Ассимиляция (лот. аssimililio - бирикиш, ўзлаштириш, ўхшатиш) – бир халқнинг ўз тили, маданияти, урф-одатлари ва бошқаларни йўқотиб, иккинчи халққа қўшилиб кетиши |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling