Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
29 
[36] натижасида бу типдаги анклав/эксклав ҳудудларни ўраб 
турувчи давлатлар “ҳазм қилиб юборди”. 
Мазкур типга мансуб анклавлардаги ҳолат ҳудудий 
хусусиятларга эга (6-жадвал). Яъни уларнинг вужудга келиши ўша 
ҳудуднинг тарихий, маданий, иқтисодий-ижтимоий ва географик 
хусисиятлари билан узвий боғлиқ бўлади. “Матрёшка” типидаги 
анклавлар ўзи намоён қилувчи геосиёсий ва геоиқтисодий 
вазиятларнинг долзарблиги жиҳатидан алоҳида ўрганишни тақазо 
этади ҳамда охирги чорак асрда шаклланган “матрёшка”ларнинг 
вужудга келиш омиллари асосида моделларни таҳлил қилиш 
аҳамиятли ҳисобланади. 
6-жадвал 
“Матрёшка” типидаги анклавларнинг географик моделлари 
 
Европа модели 
Жанубий Осиё модели 
Яқин Шарқ модели
Интеграцион омил 
Этник ва диний омиллар
Ҳудудий ва ижтимоий 
омиллар 
Баарле: 
Баарле-Хертог 
Баарле-Нассау 
Куч-Бихар: 
Ҳиндистон Куч-Бихари 
Бангладеш Куч-Бихари 
“Араб салласи
10
”:
Мадҳа 
Наҳва 
Жадвал муаллифлар томонидан шакллантирилган 
Мазкур келтирилган ҳар бир моделнинг ўзига хос жиҳати, 
муаммо ва ечимлари мавжуд. Жумладан, қуйида уларнинг ҳар 
бирига таҳлилий маълумотлар келтирилган бўлиб, намоён бўлиш 
шаклларига изоҳ берилган. 
Европа 
модели: Мазкур анклавларга оид модел 
интеграцияга асосланган бўлиб, унинг мавжудлиги асосий ва ўраб 
турувчи мамлакатлардаги геосиёсий “илиқ” муҳит билан боғлиқ.
Баарле. Голландия ҳудудида 22 Бельгия анклави мавжуд 
бўлиб, уларда ўз навбатида, иккинчи тартибли Голландиянинг 
еттита анклави жойлашган. Шунингдек, Бельгия ҳудудида яна бир 
10
Салла (форсча, “тугун”) — мусулмон эркакларнинг бош кийими [27]. Салланинг ташқи кўринишидан 
келиб чиққан ҳолда, ушбу биринчи ва иккинчи тартибли анклавларга нисбатан муаллифлар томонидан 
мазкур “араб салласи” атамаси киритилди



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling