Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавларнинг бошқа кўринишлари
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
Анклавларнинг бошқа кўринишлари. Юқорида таҳлил
этилган анклавлар синфлашуви уларга қай жиҳатдан ёндашиш тамойил нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Бунга қўшимча равишда, анклав/эксклав ҳудудларнинг яна бир неча кўринишларини келтириб ўтиш ўринли бўлади: • анклавлар комплекси ёки “анклавлар архипелаги”; • матрёшка 6 типидаги тартибли жойлашган анклавлар. Анклавлар комплекси. Мавжуд тўлиқ анклавларнинг аксарияти фақат якка жойлашувга эга бўлса, айрим минтақаларда анклавлар кичик ҳудудда бир-бирига яқин, зич жойлашиб “геосиёсий архипелаг”ларни вужудга келтиради. Маълум бир анклав/эксклав ҳудуд давлатлараро алоқалардаги сиёсий барқарорлик ва бир-бирига ҳайрихоҳликнинг ҳолатига қараб “илиқ” муносабатларни уйғунлаштирувчи ёки “совуқ” муносабатларни янада кескинлаштирувчи дастак вазифасини бажариши мумкин. Ана энди бир эмас, бир нечта анклавнинг мавжуд бўлиши бу каби ҳудудларга эътиборни бир неча баробар оширишни тақазо этади. Жумладан, бундай жойлашувга эга анклавлар, асосан, Ганг ҳавзаси (Бангладеш ↔ Ҳиндистон), Фарғона водийси (Ўзбекистон ↔ Қирғизистон), Кавказ (Армения ↔ Озарбайжон), Яқин Шарқ (Кипр ↔ Шимолий Кипр), Гибралтар ҳавзаси (Испания ↔ Марокаш), Рейн ҳавзаси (Бельгия ↔ Нидерландия, Бельгия ↔ Германия) учун характерлидир. Бу “геосиёсий архипелаг” таркибига кирувчи анклавлардан кўпчилигининг майдони анчагина кичик бўлганлиги боис, одатда, каттароқ маъмурий бирликнинг таркибий қисми сифатида сиёсий- маъмурий жиҳатдан намоён бўлади. Агарда комплексдаги анклавнинг ҳудуди каттароқ бўлса, туман ёки муниципалитет 6 Матрёшка – қўғирчоқ тури, ичма-ич жойлаштирилган кичрайиб борувчи шакллар йиғиндиси Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 27 даражасида бошқарилиши мумкин. Аммо шундай анклавлар ҳам борки, улар ҳатто юзлаб давлатлар майдонидан ҳам катта бўлиши мумкин 7 . Бунга яққол мисол сифатида Аляска ярим анклавини келтириш мумкин. АҚШга тегишли ушбу штат-анклавнинг майдони 1,7 млн км 2 дан ортади. Аммо бундай улкан ҳудудий бирликлар анклавлар комплекси учун эмас, якка жойлашувга эга анклавлар учун хос бўлади. “Архипелаг” топологиясига мансуб йирик анклавга намуна сифатида Фарғона водийсида жойлашган Ўзбекистонга тегишли Сўх эксклавини келтириш мумкин. Майдони 221 км кв бўлган ушбу анклавда 77,6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади [35] ва ҳ.к. Демак, бундай ҳудудий “зич” анклав/эксклав ҳудудлар ўраб турувчи ва асосий давлатнинг ўзаро алоқаларига боғлиқ ҳолда, кўшничилик ипларини мустаҳкам туташтирувчи тугун ёхуд геосиёсий вазиятни беқарорлаштирувчи “қайноқ туқта”лар вазифасини бажариши эҳтимолдан ҳоли эмас. “Матрёшка” типидаги анклав/эксклавлар. Бир ҳудудда бир- бирига яқин жойлашган “геосиёсий архипелаг” ёки анклавлар комплекси баъзан шундай жойлашувга эга бўладики, бунда улар бир-бирига яқин масофада эмас, балки бири бошқасининг ичида жойлашади. Чунончи, бу каби жойлашувни “матрёшка” шаклида тушунтириш мумкин [1, -Б. 51]. Жумладан, каттароқ анклав ичида қўшни давлат эксклавининг ўрин эгаллаши уларнинг топологиясида бир неча тартибли 7 Жаҳондаги 240 га яқин давлатдан атига 29 тасининг майдони 1 млн км 2 дан катта [168, -Б. 4]. 8-расм. “Матрёшка” – ичма-ич жойлашувга эга тартибли шакллар комплекси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling