Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий давлат Ўраб турувчи давлат Анклав майдони (км кв) Асосий
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
- Ярим анклав.
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 15 1-жадвал Жаҳондаги айрим тўлиқ анклав ҳудудлар № Анклав номланиши Асосий давлат Ўраб турувчи давлат Анклав майдони (км кв) Асосий (она) давлатгача масофа (км) 1 Арцвашен Арманистон Озарбайжон 40 3,3 2 Бархундарли Озарбайжон Арманистон 22 0,73 3 Брезовица Жумберач Хорватия Словения 0,03 0,1 4 Бюзинген-ам- Хохрайн Германия Швейцария 7,62 0,689 5 Ворух Тожикистон Қирғизистон 130 3,7 6 Декелия электрост. Кипр Б.Британия 0,161 3,617 7 Дубки Россия Эстония 0,97 1,96 8 Ғарбий Қалъача Тожикистон Қирғизистон 0,88 2,36 9 Жангаил Ўзбекистон Қирғизистон 0,42 0,76 10 Кампионе- д´Италия Италия Швейцария 2,68 0,72 11 Ксилотимбу Кипр Б.Британия 0,947 2,114 12 Кряки Озарбайжон Арманистон 19 3,85 13 Кипр қочқинлар лагери Кипр Б.Британия 0,28 3,613 14 Льивиа Испания Франция 12,83 1,644 15 Мадҳа Уммон БАА 75 30 16 Медвежье- Саньково Россия Белорус 4,54 0,57 17 Меджуриече Босния & Герсоговина Сербия 3,958 1,13 18 Мюнстербильдхен Германия Бельгия 1,826 0,02 19 Мюцених Германия Бельгия 12,117 0,02 20 Наҳва БАА Уммон 5,26 3 21 Ормидия Кипр Б.Британия 1,694 3,983 22 Ретгенервальд Германия Бельгия 9,98 0,02 23 Рюцтхоф Германия Бельгия 0,937 0,02 24 Рюкшлаг Германия Бельгия 0,016 0,02 25 Сарвак Тожикистон Ўзбекистон 8,4 1,2 26 Сўх Ўзбекистон Қирғизистон 221 11 27 Сулаймоншоҳ қабри Туркия Сурия 0,001 0,2 28 Шимолий Сўх Ўзбекистон Қирғизистон 2,61 2,3 29 Шоҳимардон Ўзбекистон Қирғизистон 90 14,8 30 Юнгхольц Австрия Германия 7,06 0,01 31 Юхар-Аскипара Озарбайжон Арманистон 37 1,3 32 Ярадулла Озарбайжон Арманистон 0,16 0,2 Жадвал муаллифлар томонидан шакллантирилган. Манба: [17] Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 16 Анклав ҳудудларнинг ҳудудий мавжудлиги айрим муаммоларни келтириб чиқариши сир эмас. Шу жиҳатдан, баъзан уларнинг тугатилганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Айнан, юқорида таҳлил этилган анклавнинг асосий давлатдан қанчалик узоқ ёки яқин масофада жойлашуви муаммога ечим бўлиши мумкин. Хусусан, Барак анклави ва Ганг ҳавзасидаги анклавлар комлексига “барҳам берилиши”да мазкур омил ҳам асосий аҳамият касб этган 4 . Ярим анклав. Ҳудуд тушунчаси ўз ичига фақат қуруқлик ҳудудини эмас, балки ҳудудий сувларни ҳам олади. Давлатнинг маълум бир қисми қуруқлик орқали ўзга давлат ҳудуди билан ўралган бўлишига қарамай, унинг бир томонлама денгизга чиқиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳудуд “ярим анклав” ёки “қирғоқбўйи анклави” деб номланади [31, -Б. 28]. Лекин ҳар қандай ярим оролда жойлашган давлат ёки ҳудуд ярим анклав бўлавермайди (2-жадвал). Чунки ўраб турувчи давлат чегараси сувлик орқали ўтган чегарадан узун бўлиши керак ва у қуйидагича аниқланади: 𝐿ϻ 𝐿𝜑 > 1 Бунда, L ϻ – ўраб турувчи давлат билан қуруқлик орқали ўтган чегаралар узунлиги; L φ – денгиз орқали ўтган чегараларнинг узунлиги; 1 – нисбат коэффициенти [1, -Б. 22]. Мисол учун, Ғарбий Африка субрегионида жойлашган Гамбия Республикаси 740 км масофа билан шимол, шарқ ва жанубдан Сенегал Республикаси билан ўралган ҳамда ғарбдан 80 км масофада Анлантика океанига туташган. Демак, унинг материкдаги бошқа давлатлар билан алоқалари, асосан, Сенегал орқали амалга ошади. Агар ҳудуднинг сувлик билан ўтган чегараси қуруқликдаги чегарага қараганда қанчалик учун бўлса, анклавлик шунча озаяди. 4 Анклавнинг она давлатга жуда яқин жойлашуви унинг ер алмашиниш эвазига бартараф этилишида қўл келса, жуда узоқда бўлиши эса унинг сотиб юборилишига сабаб бўлиши мумкин, - муаллифлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling