Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
11
асосий ва ўраб турувчи давлатлар муносабатларига боғлиқ. Aгар
бу муносабатлар анклавга бевосита алоқадор бўлмаган масалалар
бўйича ёмонлашса ҳам, анклавга салбий босим кучаяди. Aксинча,
давлатлар ўртасидаги тинч ва дўстона муносабатлар анклав учун
қулай муҳит яратади.
4. Асосий ва ўраб турувчи давлат ўртасидаги бевосита
анклавга тегишли масалалар бўйича муносабатлар (M + S + E).
Тўртинчи вектор ўзидан аввалги муносабатларга нисбатан яққол
намоён бўлмаса-да, алоҳида аҳамиятга эга. Асосий давлат
томонидан миллий сиёсатдаги анклавларга берилган эътибор
уларнинг ҳудудий хусусиятларига қаратилган бўлиб, анклавдаги
аҳоли сонига тескари пропорционал бўлиши мумкин. Хусусан,
айрим анклав ҳудудлар “демографик юк”га эга бўлмаса-да,
ҳудудий бирлик сифатида геостратерик аҳамиятга эга бўлади [1, Б.
78-79].
Анклавларга сиёсий босим ўтказишда ушбу ҳудуд тегишли
бўлган асосий (она) давлат мўлжалга олиниши мумкин ва, одатда,
шундай ҳолат халқаро геосиёсий муносабатлар жараёнида
кузатилади. Бунда асосий ва ўраб турган давлатлар анклав
ҳудудлардан геосиёсий жараёнлардаги “катта ўйин”да қурол
сифатида фойдаланади.
Эксклав. Ушбу атама анклавларга нисбатан ишлатилса-да,
мазкур тушунчалар, айнан, бир маънога эга эмас. Бинобарин,
анклав ҳам, эксклав ҳам айни бир географик борлиқ, ҳудуд
ҳисобланади. Бироқ, анклав бошқа бир географик борлиқ – давлат
ҳудудлари билан ўраб олинган кенгликни англатса, эксклав
географик борлиқ – ҳудуд тегишли бўлган давлат томонидан
қўлланилади [30, -Б. 29]. Эксклав сўзининг маъноси анклавнинг
мантиқан кенгайтирилгани бўлиб, лотинча “exo” – ташқи, “claves”
– ўраб олинган, яъни “ҳудуддан ташқаридаги ва бошқа давлат ўраб
олган ер” маъносини билдиради.
Демак, ажралиб қолган ҳудуд жойлашувига кўра анклав
бўлса, тегишлилигига кўра эксклав ҳисобланади. Масалан, Ворух
Do'stlaringiz bilan baham: |