Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
14
кўринишлари намоён бўлади. Юқоридаги топологик тамойил
асосида анклав/эксклав ҳудудларни – тўлиқ анклав, ярим анклав,
соф эксклав, пенеанклав каби категорияларга ажратиш мумкин.
Тўлиқ анклав – атрофи тўлалигича бошқа давлат билан
ўралган асосий давлат ҳудудининг бир
қисми ҳисобланади. Уларни геосиёсий
жиҳатдан оролларга ўхшатиш мумкин.
Фақат сувлик орқали эмас, “бегона
қуруқлик” орқали она давлатдан узилиб
қолган
бўлади
(2-расм).
Жаҳондаги
кўпчилик
анклавлар
асосий
давлат
чегарасига анча яқин жойлашган ҳамда
аҳоли бу оралиқдаги масофани қисқа вақтда
пиёда босиб ўтиши мумкин. Масалан,
Суриянинг Туркия ҳудудидаги Сулаймоншоҳ қабри номли
эксклави асосий давлатдан 200 м масофада ажралиб туради, холос.
Шу ўринда айтиш жоизки, анклав билан она давлат
ўртасидаги масофага боғлиқ ҳолда, анклавларнинг тўрт жойлашув
гуруҳи ажратилади: 1) 10 км гача; 2) 10-100 км; 3) 100-1000 км; 4)
1000 км дан узоқ масофада жойлашув ва ҳ.к. [1, -Б. 58]. Чунончи,
яқин чорак аср давомида жаҳонда 256 та тўлиқ анклав ҳудуд
мавжуд бўлиб, улардан 253 таси ёки 98,8 фоизи асосий давлат
чегарасидан 10 километргача бўлган масофада жойлашган [1] эди.
Анклавларнинг она давлат чегарасига яқин жойлашуви (1-жадвал)
уларнинг тарихан шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу
анклавларнинг ўтмишда иқтоъ
2
,
совға ёки мерос кўринишида
феодал мулк сифатида таркиб топиши билан характерланади.
Шунингдек, айрим бундай чегара зонасидаги анклавларнинг
шаклланиши минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ
бўлиши ҳам мумкин
3
.
2
арабча — Мовароуннаҳр, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда ҳукмдор томонидан катта
хизматлари эвазига инъом қилинган ер [27, -Б. 345]
3
XVIII асрнинг биринчи чорагида Ҳиндистон-Бангладеш чегара зонасида шаклланган Куч-Бихар
анклавлар комплеси бунга яққол мисол бўла олади, - муаллифлар
2-расм. Бюзинген-ам-
Хохрайн тўлиқ анклави
Do'stlaringiz bilan baham: |